UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

19 сен 19:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

WBC'нинг янгиланган рейтингида 12 боксчимиз: Жалолов пастлади, Шоҳжаҳонда кўтарилиш + ПOСТEР

Теглар :  WBC
Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси сентябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Мазкур рейтингдан 12 нафар  боксчимиз жой олган бўлиб, уларнинг ўрни билан танишинг:


Оғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан икки поғона пастлаб 22-ўринга жойлаштирилди;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 13-ўрин; Бектемир Мелиқўзиев эса 30-ўринни банд этди;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўринда;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 22-поғонада, ўтган ойда 21-ўринга жойлашган эди; Шаҳрам Ғиёсов 24-ўрин;  Жамшидбек Нажмитдинов эса 32-ўриндан бир поғона пастлаб, 33-ўринни эгаллади;

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 15-ўринда қайд этилди, август ойида 18-поғонада кўрсатилган эди;

Иккичи ярим енгил вазн (58,9кг): Элнур Абдураимов ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб 39-ўринга жойлаштирилди;

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 37-ўринни эгаллади;

Енгил вазн (50,8 кг): Олимжон Назаров 40-поғонада қайд этилди;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматовнинг поғонаси ўзгаришсиз қолди - 11-ўрин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг