UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

01 июн 07:43
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Бадминтончиларимизнинг режалари муҳокама марказида

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлик режаларини ўрганиб чиқишда давом этади.

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон бадминтон федерацияда ана шундай режаларни муҳокама қилди. МОҚ раҳбарини федерация бош котиби Онажон Жуманиязова қарши олди. Суҳбатда, шунингдек, 3 нафар мураббий ва МОҚ мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

Учрашув давомида Рустам Шоабдураҳмонов мамлакатимизда оммавий спорт тарғиботини бадминтон мисолида янада кучайтириш, спортчиларимиз маҳоратини ошириш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди. Бу борада бадминтончиларимиз учун халқаро мусобақа ва ўқув-машғулотларини йўлга қўйиш, шу асосда пухта режа ишлаб чиқиш лозимлиги, ҳукуматимиз томонидан профессионал спортдаги ютуқларни кўпайтириш учун ишлаб чиқилаётган режалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.

Шунингдек, федерация мутасаддиларига Осиё ва Олимпия ўйинлари учун тузилган режаларни янада бойитиш, терма жамоаларнинг моддий техник базасини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди. Ўз навбатида, мураббийлар томонидан айтилган камчилик ва муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича фикрлар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг