UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

04 июн 17:15
Янгиликлар

Бошқалар

Хивада "Паҳлавон Маҳмуд - Баҳодирлар ўйини" мусобақаси бошланмоқда + ФОТО

4-5-июнь кунлари Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири Хивада “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини“ II Халқаро турнири бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бутунжаҳон стронгменлар федерацияси (World Strongmen Federation, WSF) ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. 

Турнир нафақат ёрқин спорт тадбири, балки ҳам ички, ҳам ташқи  туризм ривожига ҳисса қўшувчи воқеа бўлмоқда. шунингдек, пандемиядан энг кўп зарар кўрган туризм секторини қайта тиклашда ҳам турнирнинг аҳамияти юқори.

Хива бундай мусобақани ўтказиш жойи сифатида бежиз танлангани йўқ, бу қадимий шаҳар ХIII асрда Хоразмда туғилиб, атоқли файласуф, шоир, ва полвон сифатида шуҳрат қозонган афсонавий шахс – Пахлавон Маҳмуднинг Ватанидир. Ривоятларда Пахлавон Маҳмуд умри давомида бор-йўғи бир жангда мағлуб бўлгани келтирилади. 


Турнирнинг Паҳлавон Маҳмуд ватанида ўтказилиши Ўзбекистоннинг бой ва серқирра маданий мероси жаҳон миқёсида эътироф этилишини ҳам англатади. Турнир Бутунжаҳон стронгменлар федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилади. Халқаро тадбир 2019 йилда илк бор Хивада ўтказилган эди. 


Турнирга дунёнинг 14 давлатидан, жумладан,  Бразилия, Янги Зеландия, Италия, Испания, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон, Ҳиндистон, Польша, Япония, Тожикистон ва Ўзбекистондан 15 нафар энг кучли спортчи иштирок этмоқда. Яъники, уларни кўҳна ва ҳамиша навқирон Ичан Қалъа бирлаштирмоқда. 


Улар 7 йўналиш бўйича беллашади. Турнир иштирокчиларининг Пахлавон Маҳмуд қабридан бош дарвоза олдидаги майдонга қадар юриб, очилиш маросимига келишади. Маросимда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спортни ривожлантириш мақсадида паралимпия чиқишлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш федерацияси чиқишлари ҳам бўлиб ўтади.


Турнир давомида спортчилар қуйидаги мусобақаларда ўз кучларини синаб кўришади: 

- оғир қопларни қўқон аравага ортиш ва уни маълум масофага олиб бориш; 

- оғирлиги 120 дан 160 килограммгача бўлган "Сангижумон" тошларини кўтариш;

 -обкачни куч билан кўтариш; 

- локомотив тортиш;

- лангар тортиш;

- Хива устунларини ушлаб туриш;

- қиличларни вертикал ушлаш.

Тақдирлаш маросими эса Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири – А. Абдуҳакимов, Хоразм вилояти ҳокими – Ф.Эрманов, Бутунжаҳон Стронгмен федерацияси Президенти – Р.Джураев иштирокида бўлиб ўтади. 

Бироз аввал мусобақа иштирокчилари ўртасида митинг ташкил этилди. Энди навбат асосий баҳсларга!

Мусобақадан дастлабки фотогалереяни томоша қилинг. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг