UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 май 07:51
Янгиликлар

Болалар спорти

Хонқа туманидаги спорт мажмуаси замонавий кўринишга келтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ва аҳамиятли ташаббус изчиллик билан ҳаётга тадбиқ қилинмоқда.

Бунинг самараси, мамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини ошириш, ундан унумли ва мақсадли фойдаланиш йўлида ислоҳотлар амалга оширилаётир.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида бу борада воҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишган эди. Ўрганишлар якунига кўра, мутасаддиларга келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фойдали маслаҳат ва тавсияларини, мавжуд спорт иншоотларининг инфратузилмасини яхшилаш, айримларини мукаммал таъмирлаш бўйича тегишли топшириқлар берганди.

Айни дамда, вилоятда вазир кўрсатмасига асосан ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, Хонқа туманидаги БЎСМнинг II-ТИП лойиҳа асосида қад ростлаган спорт мажмуасини мукаммал таъмирлаш ишлари қизғин паллага кирган. Ўз навбатида “Хива Жайҳун қурилиш” масъулияти чекланган жамиятининг қўли гул ишчилари фаоллик кўрсатиб, спорт мажмуасини ҳавас қилса арзигулик даражага етказишаётир.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Артик Палвонов таъмирлаш ишлари билан танишиш мақсадида у ерга ташриф буюрди, мажмуанинг таъмирланаётган хоналарини, стадион ва спорт залини кўздан кечирди. Ўз навбатида масъуллар билан учрашиб, ўзининг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ишончимиз комилки, мазкур спорт мажмуаси тез орада кўзни қувнатадиган, мафтункор даражага келтирилади ва ёшларнинг яна севимли масканига айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг