UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0

25 янв 12:23
Янгиликлар

Велоспорт

Хоразмда велоспорт бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси йўлга қўйилади

Хоразм вилояти ўзбек велоспортида ўзига хос ўринга эга. Ушбу вилоят ҳозирда терма жамоамизнинг асосий спортчилари ҳисобланмиш Токио-2020 Олимпия ўйинлари лицензиати Муроджон Холмуродов, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Беҳзод Раҳимбоев каби спортчиларни етиштириб берган.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти Хоразм вилоятига қилган ташрифи давомида ҳудудда ушбу спорт тарғиботини янада ошириш масалалари бўйича истиқболли режаларни муҳокама қилди.

Хоразм вилояти ҳокимияти мутасаддилари иштирокида кечган йиғилишда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев, федерация маслаҳатчиси Фарруҳ Худойқулов, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиёзова ва бошқа бир қатор соҳа мутасаддилари иштирок этди. Йиғилиш давомида федерациянинг вилоятдаги бўлими учун раҳбар ва ижрочи директор сайланди. Унга кўра, Хоразм вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудрат Игамбердиев федерациянинг вилоят бўлими раиси, вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Раҳматжон Бобоев ва Анваржон Раҳмонов унинг ўринбосари, Амонбой Жуманов эса Ижрочи директор этиб сайланди.

Сафар давомида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хоразмда велоспорт ривожига ҳисса қўшишдан миннатдор эканлигини, бунинг учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрлигини билдирди. Суҳбатда бир қатор истиқболли режа ва дастурлар белгилаб олинди. 

Унга кўра, эндиликда вилоят федерация бўлими ҳокимлик томонидан “Дамас” автомобили билан таъминланади. Август ойида вилоятда “Save aral” халқаро веломарафон ўтказилиши ҳам муҳокама қилинди. Қолаверса, Фарҳод Эрманов томонидан маҳалла-туман-вилоят босқичида велоспорт бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаларини ташкил этиш ташаббуси бир овоздан маъқулланди. 

Шубҳасиз, бундай мусобақалар Республикада спорт оммавийлигини ошириш, терма жамоа учун муносиб захира спортчиларини саралаш йўлида катта қадам бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг