UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0

08 апр 12:39
Янгиликлар

Теннис

Хуберт Гуркач - Estoril Open чемпиони!

Португалиянинг Эшторил шаҳрида теннис бўйича нуфузли ATP турнири якунига етди.

Мусобақа бош соврини дунёнинг 10-ракеткаси Хуберт Гуркачга насиб этди. Польшалик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 77-поғонада борган испаниялик Педро Мартинесни мағлубиятга учратди - 6/3, 6/4.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб янада йириклади - 4:0. Саксон етти дақиқа давом этган баҳсда Гуркач 15 та эйс зарбаси ҳамда 2 та брейкни амалга оширган. Хуберт фаолиятида илк бор грунт қопламали турнирда чемпион бўлди. 

Millennium Estoril Open турниридаги муваффақиятли иштирок унга 250 рейтинг очкоси ҳамда 88,125 евро мукофот пули келтирди. Бу унинг фаолиятидаги саккизинчи соврини бўлди. Энди унда ҳамма корт қопламалардаги чемпионлик соврини бор. 

Бундан ташқари, Хуберт Гуркач 1981 йилдан бери грунт турнир чемпионлигини қўлга киритган биринчи польяк теннисчига ҳам айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг