UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

29 июл 13:10
Янгиликлар

Теннис, Дзюдо, Таэквондо

XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг илк мусобақалари бошланди

Хабар берганимиздек, кеча Хитой Халқ Республикасининг Ченду шаҳрида XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Айтиш лозим, Хитойда бошланган Универсиада ўйинларида дунёнинг 119 та давлатидан 5100 нафардан зиёд талаба-спортчилар 18 та спорт туридаги 269 та медаллар жамланмаси  учун баҳс олиб боради.

Мазкур Универсида мусобақаларида мамлакатимиз талаба-спортчилари 7 та спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Таэквондо спорт туридан 14 нафар, дзюдо 14, гимнастика 3, теннис 6, енгил атлетика 7, ушу 5, қиличбозлик спорт турида 20 нафар спортчимиз медаллар учун кураш олиб бориши белгиланган.

Бугун, 29 июль куни Ченду шаҳридаги Универсиада шаҳарчасида терма жамоамиз учун ташкил қилинган "Ченду-2021” штабида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Махмудов терма жамоамиз аъзолари билан учрашди.  

Мулоқот давомида ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, мусобақаларни юқори даражада бошлаш бўйича ҳар бир спорт тури бўйича режалар тайёрланиб умумлаштирилди. Спорт турлари бўйича мураббий ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тнгланиб, зарур йўл-йўриқ ҳамда кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бугун кун давомида 11 нафар спортчиларимиз мусобақаларда иштирок этишга киришади. Жумладан, теннис спорт турида Насиба Эсполова ва Омина Валиханова яккалик бахсининг дастлабки босқичида иштирок этса, ушу спорт турида Дарья Латишева нандао дастурида, Азиз Қаҳрамонов чангкуан дастурида чиқиш қилади. 

Универсиада ўйинларининг дзюдо мусобақаларида Фотимахон Турсунбоева 48 килограммда, Гулхаё Жураева  52 килограммда, Юляна Максетбаева 57 килограммда, Камолиддин Бахтиёров 60 килода, Абдураҳим Нутфуллоев 66 килода медаллар учун кураш олиб боради.

Тўлқин РЎЗИЕВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг