UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 ноя 15:54
Янгиликлар

Бошқалар

“Янги нафас” оммавий югуриш марафони спортсевар ёшларни бирлаштирди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Янги нафас
Бугун юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида бир вақтда ташкил этилган спорт тадбири соғлом турмуш тарзи тарафдорларини ўзида жамлади.

Мусобақа Тошкент шаҳрида 3 ва 10 км, Нурафшон, Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукус шаҳарларида 3 км масофага югуриш баҳслари бўйича ташкил этилди.

Пойтахтимизда ўтган тантанали очилиш маросимида сўз олган расмийлар бу каби мусобақаларни ўтказиш анъана тусига кириб қолгани, бу орқали мамлакатимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи янада кучайиб бораётгани ҳақида тўхталишди.

Беллашувларда ҳамюртларимиздан ташқари қўшни мамлакатлардан ҳам атлетлар иштирок этишди. Тошкент шаҳрида ўтган пойгаларнинг ғолиб ва совриндорлари рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

3 км, аёллар:
1. Анастасия Силченкова
2. Ўғилой Музаффарова
3. Маржона Оққўзиева

Эркаклар:
1. Ҳасан Мирсоатов
2. Аҳроржон Маҳмужадиев
3. Шаҳрам Абдураҳмонов

10 км, аёллар:
1. Марина Хмелевская
2. Маржона Аҳмадалиева
3. Алина Ҳакимова

Эркаклар:
1. Нодирбек Муталипов
2. Бахтиёр Ортиқов
3. Элдиёр Қодиров

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг