UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 ноя 11:19
Янгиликлар

Болалар спорти

Янгича қиёфадаги спорт мактабида машғулотлар авжида

Жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, ўғил-қизларимизни ўзлари танлаган спорт турларига чорлаш, спортга ошно ёшларимизни етарлича шарт-шароитларга эга бўлган мажмуаларда машғулотларга жалб этиш болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг устувор вазифаларидан саналади.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Янгийўл шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам спортчи-ўқувчилар машғулотларда эмин-эркин иштирок этишлари учун имкониятлар муҳайё этилган. 

Бугун мазкур спорт мактабида баскетбол, таэквондо (ВТФ), дзюдо, бокс, регби, бадиий гимнастика, эркин кураш, универсал жанг, кикбоксинг, армрестлинг, қўл жанги спорт турлари бўйича 636 нафар ўқувчилар 14 нафар мураббий қўл остида маҳоратларини ошириб боришмоқда.  

БЎСМ тарбияланувчиларининг машуғлотларга зўр бераётгани боис, жорий йилда баскетболдан икки нафар, армрестлингдан беш нафар, универсал жанг спорт туридан йигирма олти нафар, кикбоксингдан уч нафар, регби спорт туридан саккиз нафар ўқувчилар Ўзбекистон чемпионати ва кубоги беллашувларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишган. 

Айниқса, янгийўллик ёшларнинг регби спорт турига бўлган иштиёқи юқорилиги боис, ушбу спорт турини ривожлантириш учун янаям кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган. Янаям эътиборлиси, регби бўйича аёллар миллий терма жамоасининг 13 нафарини БЎСМ ўқувчилари ташкил этади.

Ота-оналар, спортчи-ўқувчиларнинг таъкидлашича, БЎСМ директори Даврон  Қодиров раҳбарлигида яқин қисқа вақт мобайнида спорт мактабида шароитлар янаям яхшиланган. Боиси, очиқ турдаги сузиш ҳавзаси қайта таъмирланган, ҳавзадан чиқаётган сув стадионга йўналтирилиб, суғориш ишлари йўлга қўйилган. 

Иситиш тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилган, машғулот залларида ҳам таъмирлаш ишлари бажарилиб, қулайликлар яратилган. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Янгийўл шаҳар ҳокимлигининг манзилли дастурларига мувофиқ, БЎСМ стадионида, югуриш йўлакчаларида  ҳам реконструкция ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижорисини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда спортга бўлган оммавийликни ошириш учун тадбирлар ташкил этилаётгани, номдор спортчилар иштирокида мастер-класслар уюштирилаётгани, спорт турлари бўйича турли беллашувлар ўтказилаётгани ҳам бор гап.

Бир сўз билан айтганда, болажонларнинг севимли масканида машғулотлар авжи палласида, яратилаётган қулай шароитлардан мақсадли фойдаланаётган ўғил-қизлар иродаларини мустаҳкамлаб, чемпионлик сари одимламоқда.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг