UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

16 мар 14:10
Янгиликлар

Хоккей

Ярим финал. Бугун "Ҳумо" "Бейбарис"га қарши илк сафар ўйинини ўтказади

Теглар :  ҲумоБейбарис
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бугун "Бейбарис" жамоасига қарши плей-офф доирасидаги учинчи ўйинини ўтказади.

Аввал хабар берганимиздек, "Ҳумо" жамоаси 12 март куни Қозоғистон Очиқ чемпионати плей-оффининг ярим финал босқичи доирасида "Бейбарис"га қарши иккинчи ўйинда музга чиқиб, 3:1 ҳисобида ғолиб бўлган эди. Ушбу ғалаба орқали жамоамиз сериядаги ҳисобни 1:1 га етказган эди.

Бугун жамоамиз "Бейбарис"га қарши биринчи сафар ўйинини ўтказади. Мазкур учрашув соат 19:00 да, Атирау шаҳрида жойлашган "Хиуаз Доспанов" аренасида бошланади.

Кеча шунингдек, ярим финалдан ўрин олган бошқа бир учрашув "Номад" - "Сариарка" учинчи ўйини ўтказилиб, 7:2 ҳисобида "Номад" ғалаба қозонган эди. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинлар сериясида ҳисоб ҳозирча 2:1.

"Ҳумо"нинг бугунги учрашуви YouTube платформасидаги InSportTV канали орқали трансляция қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг