UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

26 июл 20:07
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ёш оғир атлетикачиларимиз қитъа чемпионатига жўнаб кетишди

Теглар :  Оғир атлетика
Жорий йилнинг 28 июль – 7 август кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли мусобақада қитъанинг 30 та давлатидан 300 нафар атрофидаги спортчилар иштирок этиш учун шу кунларда Ҳиндистонга етиб боришди.

Бугун, 26 июль куни эрта тонгда қитъа чемпионатининг илк давра баҳсларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасининг 20 нафар спортчиси, 3 нафар мураббийси Ҳиндистонга жўнаб кетди.

Иккинчи таркиб - 16 нафар спортчи ва 1 нафардан иборат терма жамоамиз аъзолари 1 август куни чемпионатда қатнашиш учун Ҳиндистонга йўл олади.

Деҳли мусобақаларида супачага кўтариладиган оғир атлетикачиларимиздан Диёрбек Эрматов, Қурбонмурод Номозов, Нигора Сувонова ўсмирлар ўртасида ўтган йили ўтказилган жаҳон чемпионатидаги кўрсаткичларини яхшилаш учун ҳаракат қилса, Хожиакбар Олимов ва Хусинбой Матрасулов ёшлар ўртасидаги аввалги дунё биринчилигида эришган натижаларини мустаҳкамлаш учун кураш олиб боришади.


Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг