UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

27 апр 19:29
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рим кураши усталари Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди

Хитойнинг Циан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати доирасида бугун юнон-рим кураши усталари ҳам баҳсларга киришдилар.

Қувонарлиси, ушбу кун дастурида гиламга чиққан вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 бронза медалларига сазовор бўлишди.

-55 кг вазн тоифасида курашган Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Исломжон Баҳромов финалда япониялик Хироми Катагари билан беллашди. Баҳсда 1:1 ҳисобида қайд этилган бўлса-да, сўнгги очко вакилимиз томонидан қўлга киритилгани устунликни Баҳромовга тақдим этди ва шу тариқа у Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

-63 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадасида бронза медали совриндори Элмурат Тасмурадов финалда хитойлик Эрбату Туо билан баҳсда 3:2 ҳисобида олдинда бораётган пайт жароҳат олди ва мураббийларимиз таваккал қилмай, курашчимизга баҳсни давом эттиришга рухсат беришмади. Шу тариқа Тасмурадов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, -130 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Мўминжон Абдуллаев ҳам финалда имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.

Жаҳон чемпионати финалчиси Рустам Ассакалов (-87 кг) ҳам қитъа биринчилигидан медаль билан қайтадиган бўлди. Ассакалов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Масато Сумидан 9:1 ҳисобида устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
27 апр 22:09:31
Bobonur Nurmatov
3 kundan beri davom etmoqda shu musobaqa endi bitta habar chiqti buyoda ogir atlețika buyicha musobaqa bulyapti umuman ishlämayapsila
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг