UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 ноя 07:49
Янгиликлар

Тадбирлар

Юрт билан бирга югур

Теглар :  МарафонНаврўз
II Тошкент Халқаро марафони 6 декабрь куни соат 11:00 да старт олади

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида II Тошкент Халқаро марафони ташкилий қўмитасининг ОАВ учун матбуот Анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризимни ривожлантириш Давлат қўмитаси Раиси, Марафон ташкилий қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов ва ташкилий қўмита аъзолари йиғилганлар ва ОАВ ходимларига II Тошкент Халқаро марафони ўтказиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Таъкидлаш лозимки, 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чорବ-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонида 2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Tashkent Marathon” халқаро марафони, “Save Aral” халқаро экомарафони, шунингдек авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали мамлакатимизда спорт туризмини ривожлантириш вазифаси ҳам белгилаб берилган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш, қолаверса мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш мақсадида шу йил 6 декабрь куни II Тошкент Халқаро марафони ўтказилади.

Марафон иккита масофада ташкил этилади. Булар – узунлиги 42 км 195 м бўлган марафон ҳамда узунлиги 21 км 97,5 м бўлган ярим марафон югуриш мусобақаларидир. Марафон дистанцияси эса, World Athletics (Жаҳон енгил атлетикаси) нинг жамоавий аъзоси бўлган, AIMS (Халқаро узоқ масофа ва марафонлар ассоциацияси) томонидан сертификацияланган.

Югуришнинг старт-финиш чизиғи Афросиёб ва Бешёғоч кўчаларининг кесишувида, «Ҳумо Арена» муз саройи олдида жойлашган. Спортчиларнинг натижаларини максимал даражада аниқ билиб олиш учун вақт ўлчов чиплари ҳамда махсус транспондер тизимидан ҳам фойдаланилади. Марафон ва ярим марафон масофаларида вақт чеклови белгиланган бўлиб, спортчилар ушбу вақт давомида масофани якунлашлари шарт.

Марафон ва ярим марафон баҳсларида маррага етиб келган ҳар бир иштирокчига марра медали топширилади. Шунингдек, тадбир ташкилотчилари ва хомийлар тарафидан мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига қўшимча совғалар ҳам кўзда тутилган. Марафон ва ярим марафон иштирокчилари 18 ёшдан кичик бўлмаслиги лозим.

Тадбирдан кўзланган мақсад – шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва югуришни оммавийлаштириш, халқлар ўртасида дўстона алоқалар ва спорт туризмини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг энг кучли марафончиларини аниқлашдан иборат.

II Тошкент халқаро марафонида 1-ўрин соҳиби – 30 миллион сўм (2-3-ўрин эгалари ҳам тақдирланади), ярим марафонда эса 1-ўринни эгаллаган атлет 12 миллион сўм (бу ерда ҳам 2-3-ўрин эгаларига пул мукофотлари белгиланган) пул мукофотлари билан тақдирланади.

Қўшимча маълумотлар www.uzmarathon.uz сайтида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг