UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0

23 авг 16:17
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Замонавий бешкураш турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

19-22 август кунлари Тошкент шаҳрида замонавий бешкурашнинг иккикураш, учкураш ва тўрткураш йўналишлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидан 120 нафар спортчи иштирок этди.

20 август куни U-11, U-13, U-15 ёш тоифасида 65 нафар бошланғич спортчилар иккикурашнинг сузиш ва югуриш йўналишлари бўйича қатнашди.

21 август куни учкурашнинг сузиш ва лазер-ран (лазер тўппончасидан ўқ отишни ўз ичига олган югуриш) йўналишлари бўйича 55 нафар тажрибали спортчилар мусобақалашди.

22 август куни қиличбозлик бўйича мусобақалар ўтказилиб, унда 17 нафар энг кучли спортчилар маҳоратини намоён қилишди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи полковник Атамурод Аҳмедов ҳамда қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича РОСММ директори Азимжон Юсупов фахрий меҳмон сифатида иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга мукофотларни топширишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг