UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0 07:32Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон - Индонезия ўйини бор 0 18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0

30 июн 11:41
Янгиликлар

Енгил атлетика

100 минг атлет қатнашадиган юбилей Нью-Йорк марафони қолдирилди

Спорт оламида ўзининг нуфузига бўлган Нью-Йорк марафони бу йил ўтказилмайдиган бўлди.

1970 йил асос солинган мусобақа бу йил юбилей 50-бор ташкил қилиниши керак эди. Бироқ ташкилотчилар коронавирус пандемияси сабаб бу йилги марафонни бекор қилишди.

Ушбу марафоннинг умумий соврин жамғармаси 800 000 АҚШ долларини ташкил этади. Унда ғолиб бўлган иштирокчи 100 000 ва қўшимча бонуслар билан ундан ҳам ортиқ пул маблағларига эга бўлиши мумкин.

Ташкилотчилар сўзларига кўра, бу йилги юбилей келаси йил нишонланадиган бўлди. Ўз ўрнида 2021 йилги Нью-Йорк марафони 7 ноябрь санасига белгиланганини қўшимча қилиш жоиз. Шунингдек, бу йилги марафонлар орасида Берлинда ўтадиган мусобақа ҳам бекор қилинди.

Маълумот учун, АҚШда 2.6 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, уларнинг 130 минг нафари вафот этган ва бу дунё бўйича мутлақ юқори кўрсаткичдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг