UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Хабиб Нурмагомедов Дональд Трамп билан нима ҳақида гаплашгани маълум бўлди 0 07:54Шон Стрикленд зерикарли жанг учун узр сўради ҳамда нима хоҳлаётганини айтди 0 07:33БАА Про лигаси. Азизжон Ғаниевнинг "Шабаб Ал Аҳли"сида 10:0 ҳисобидаги ғалаба 0 20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0

11 июл 13:03
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

11 километрлик хавфсиз ҳудуд. UFC "Жанглар ороли"ни қандай қилиб энг хавфсиз ҳудудга айлантирди?

Теглар :  UFCЖанглар ороли
Хабар берганимиздек, эртага тонгда БААнинг Яс оролида UFCнинг илк кечаси бўлиб ўтади.

"Жанглар ороли"да жами тўртта турнир ўтказилади. Бу турнирларда мухлислар бир-бирдан қизиқарли ҳамда чемпионлик жангларини томоша қилишлари мумкин бўлади. Ҳозирда бутун дунё пандемия сабабли қийинчиликка учраётган бўлишига қарамай, UFC охиргача борди ва мукаммал хавфсизлик ҳудудини яратишга эришди.



11 километрлик хавфсиз ҳудуд 11-26 июль кунлари оралиғида UFC қарамоғида бўлади. Бу ерда ишлайдиган ҳар бир ходим 19 июнь куни олиб келинган ва уларнинг барчаси 14 кунлик карантинга жойланган. Бу вақт оралиғида барча уч марта коронавирусга тест топширган. Шунингдек, "Жанглар ороли"ни барпо этиш учун жами 740 нафар ишчи ишлади, улар барчасини битириб бўлишганидан сўнг оролдан чиқариб юборилди. Оролни Абу-Даби полицияси узлуксиз равишда қўриқламоқда. Оролга рўйхатга олинмаган ҳеч бир инсоннинг киришга имкони йўқ. Июлдан бошлаб "Жанглар ороли"га UFC жангчилари ва уларнинг штаби киритила бошланди. Оролга киришдан 48 соат аввал ташрифчилар тест топширади ва "тоза" чиққанларгина оролга киритилади. Жанглар “Flash Forum” саройида бўлиб ўтади. Бу ерда ҳар бир персонал учун мукаммал шароит яратиб берилган. Дезинфекция ишлари учун инновацион йўлаклар ташкил этилган ва бу йўлак вирусни 99 фоизга йўқ қилиш имконига эга. Ҳар бир хонада спортчи шуғулланиш ва дам олиши учун тўлиқ шароитлар бор.

Ташкилотчилар октагон ҳудудига ҳам жиддий эътибор қаратишган. Октагон очиқ жойда бўлгани сабабли, энг янги технологияли кондиционер ўрнатилган ва унинг ёрдамида октагон атрофи салқин ҳолга келтирилган. Шунингдек, ҳар бир баҳс олдидан дезинфекция ишлари амалга оширилади. Спортчилар машғулот олиб боришлари учун "Жанглар ороли"да яна битта октагон қурилган ва у ерда ҳам ҳар бир спортчи билан машғулотидан сўнг тозалаш ишлари олиб борилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг