UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0 14:48"Бошқа даража" — Махачев Топурия ва Макгрегор ўртасида танлов қилди 0

04 авг 13:32
Янгиликлар

Токио-2020

Рио-2016 ўйинларида мукофот ажратиш бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчилар учун энг кўп мукофот пуллари ажратилган мамлакатлар рўйхати маълум бўлди.


Маълумотларга қараганда, спортчилари учун энг кўп мукофотни Сингапур ҳукумати ваъда қилган. Ушбу мамлакат вакиллари агар Рио-2016 олтин медалларини қўлга киритадиган бўлсалар 745 минг доллар мукофот пули оладилар.

Иккинчи ўринда эса Хитой Тайпейи 628 минг доллар билан эгаллаб турибди.

Озарбайжонлик спортчилар эса Олимпиада чемпионлиги учун 510 минг доллар ишлаб оладилар.

Топ-10 рейтинги қуйидагича кўриниш олган:

Сингапур - 745 000
Хитой Тайпейи - 628 000
Озарбайжон - 510 000
Индонезия - 328 000
Таиланд - 314 000
Қозоғистон - 250 000
Малайзия - 249 000
Филиппин - 237 000
Ўзбекистон - 200 000
Италия - 168 000

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Олимпиадада энг кўп медаллар киритиши кутилаётган АҚШ спортчилари олтин медал учун 25 минг доллар мукофот пули оладилар. Германия терма жамоаси спортчилари эса чемпионлик учун 19,5 минг доллар қўлга киритадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг