05 авг 18:40
Янгиликлар
Дзюдо, Токио-2020

Мирали Шарипов Риодаги юришини голландиялик рақибга қарши бошлайди
Рио Олимпиадасида иштирок этадиган яна бир дзюдочимиз Мирали Шарипов дастлабки босқичда кимга қарши кураш олиб бориши маълум бўлди.
Қуръа натижаларига кўра, -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчи илк босқичда голландиялик Декс Элмонтга қарши гиламга чиқади.
Ушбу вазн тоифасида жанглар 8 август куни бўлиб ўтади.
Биз барча спортчиларимиз қаторида Мирали Шариповга ҳам Рио Олимпиадасидаги иштирокда омадлар тилаб қоламиз!
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар