UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22"Номзодлар турнири". Накамура ҳам мағлуб этилди. Кетма-кет ғалабалар 0 19:01Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0 18:39Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учрашувлари санаси маълум қилинди 0 18:17UFC топ жангчиси Стрикленд Чимаевни мағлуб этиши учун нима қилиши кераклигини айтди 0 17:52Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионати чорак финалида жанг қилади 0 17:31Таэквондочиларимиз "Turkish Open"дан кейин Жаҳон рейтингида кўтарилишди 0 17:10ЎФА таклифини рад этган Йоахим Лёв ЖЧ-2026 иштирокчиси бош мураббийи бўлади 0 16:49Mangu 2: Рақибсиз қолган Акбаржон Исломбоев бразилиялик жангчи билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0 16:28Иқболжон Холдаров ва Ҳасанбой Дўсматов жанг қилиши керак бўлган турнир қолдирилди 0 16:07Бобур Абдулазизов навбатдаги жангини анонс қилди (ПОСТЕР) 0 15:46Гвардиоланинг "Манчестер Сити"дан кетиш вақти маълум 0 15:25Осиё чемпионати доирасида илк ўзбек-қозоқ қарама-қаршилиги бўлиб ўтди 0 15:04Царукяннинг 5 кундан кейин ўтказиши белгиланган жанги бекор қилинди 0 14:43Чел Соннен Ислам Махачевнинг жангларига қизиқиш йўқлигини тушунтирди 0 14:22"Барселона" президенти Фликнинг клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

10 авг 15:20
Янгиликлар

Дзюдо, Енгил атлетика, Бошқалар, Токио-2020

Рио-2016. Аввалига ҳаёт учун кураш, энди эса медаллар учун... (Қочоқлар терма жамоаси ҳақида)

Теглар :  ҚочоқларРио-2016
Ёдингизда бўлса, Олимпиада очилиш маросимида стадион бўйлаб барча мамлакат спортчилари қаторида, қочоқлар олимпия терма жамоаси ҳам юриб ўтганди.

Олимпия ўйинлари тарихида илк маротаба қочоқлар терма жамоаси иштирок этади. Хўш, ушбу терма жамоа шарафини қайси спортчилар ҳимоя қиладилар?

Пополе Мисенга - конголик дзюдочи. 2013 йилги ЖЧ вақтида қочиб, Бразилиядан қўним топган.



Айни пайтда у 24 ёшда. Онаси уруш вақтида ҳалок бўлган, акаси эса изсиз йўқолган. Урушлардан безиган Пополе 7 ёшлик вақтида ўз мамлакатидаги ўрмон орқали қочишга уринган.

У икки карра Африка чемпиони. 2013 йили жаҳон чемпионатига борганида мураббий уни ва яна 3 нафар спортчини меҳмонхонада пул ва овқатсиз 4 кунга қолдирган. Ўшанда улар қочиб, бошпана сўрашган.


Йоланде Мабика - Пополе билан бирга 2013 йили қочган. 18 йил олдин, қизалоқ 10 ёш бўлган вақтида Конгодаги урушлардан қочиб кетган ва ўшандан бери оиласини кўрмаган.


Йоланде ўзини спортга бағишлаган. Қочоқлар лагерида дзюдони ўрганган. Конгода халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этган. Агар у мусобақаларда ёмон қатнашадиган бўлса мураббий уни 2 ҳафтага қамаб қўярди...


18 ёшли Юсра Мардини сузишни ҳаётининг асосий қисми деб ҳисоблайди.

У Сурияда синглиси билан бирга сузиш билан шуғулланган. Баъзида эса бомбалар сабаб машғулотлар ўтказишга имкон бўлмай қоларди. Кунлардан бир куни унинг Дамашқдаги уйини портлатиб юборишди. Қизча эса Германияга қочиб кетади.


Рами Анис (чапда) ва Юсра Мардини (ўнгда) Туркия ва Суриядаги урушлардан қочиб, Евроиттифоқ ҳудудига борганлар


Қочиш осон бўлгани йўқ. Кемада кетаётган маҳал бирдан...мотор бузилиб қолади. Кемадаги опа-сингиллар ва яна икки киши сувга тушиб кемани қирғоққача олиб боргандилар ўшанда... Сув жуда совуқ, ўша вақти унинг бутун ҳаёти кўз олдидан ўта бошлади. Лекин, буни амаллай олмаслик сузувчи учун уят эди. Уч соат деганда улар кемани Лесбос қирғоқларигача олиб борганлар.

"Менга фарқи йўқ эди: сувда чўкиш... ўз юртимда шундоқ ҳам ўлиб кетишимга оз қолганди", - дея эслайди Юсра.

Улар Лесбосдан 25 кун ичида Германияга етиб бордилар ва Берлиндаги қочоқлар лагерига бориб жойлашдилар.



Анжелине Надаи Лоасис. 21 ёш. Ўз вақтида Жанубий Судандан қочиб кетган.


"Атрофдагилар жуда бешавқат эдилар. Биз мунтазам равишда қочиб юрардик", - дейди у. Олимпиадада 1,5 км га югуриш баҳсларида иштирок этади.


Умумий ҳисобда 10 та қочоқ спортчи ушбу Олимпиадада қатнашади. Уларнинг тайёргарлиги учун ХОҚ шароитлар яратиб берган. 43 нафар даъвогар ичидан ушбу 10 нафар спортчи танлаб олинган.

Терма жамоа рўйхати:



Уларнинг асосий қисми Кениядаги қочоқлар лагерида, қолганлари Бразилия ва Германиядан келган. Барчасида расман қочоқ статуси бор.

"Улар ҳам қолган спортчилар сингари Олимпия шаҳарчасида истиқомат қиладилар. Жамоа дунёдаги барча қочоқлар учун умид рамзи бўлади", - деганди ХОҚ президенти Томас Бах.



Сўнгги 7 ой давомида улар профессионал спортчилар билан бирга шуғулланишди. 5 нафари Жанубий Суданда таниқли кениялик енгил атлетикачи Тегла Лорупе қўл остида машғулотлар ўтказишди. Айнан ушбу уч карра Олимпия чемпиони қочоқларни Олимпиадага тайёрлаш миссияси раҳбари сифатида фаолият олиб борди.

"Мени бу ерда она деб чақиришади. Энди мен 10 нафар спортчининг онасиман. Футбол жамоаси тузиш учун яна озгина вақт етмаяпти. Уларнинг отаси ким эканлигини аҳамияти йўқ. Омад сизларга спортчиларим. Сизга куч-қувват берсин", - дейди у.


Ҳорижий сайтлар асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
10 авг 23:02:22
Feyajolk
MEDAL OLISHSA ZO'R BO'LARDI
   
10 авг 18:52:50
Pakhtakor 1956
Omad yor bõlsin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг