10 авг 22:15
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Рустам Тўлаганов ярим финалга чиқди, бу камида бронза дегани!
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган Ёзи олимпия ўйинларининг бокс мусобақалари ўзининг қизғин палласига кирди.
Кўз тегмасин, Олимпиадада тўлиқ таркибда иштирок этаётган чарм қўлқоп усталаримизнинг зафарли одими давом этмоқда. Ҳозиргина якунига етган чорак финал жангида 91 кг вазндаги боксчимиз Рустам Тўлаганов озарбайжонлик Абдулқодир Абдуллаевни 3:0 (29:28, 29:28, 29:28) ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи раунд озарлик боксчининг фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи ва учинчи раундларда рақибидан устунликка эришган Тўлаганов ярим финалга чиқиш баробарида ўзи ва терма жамоамиз учун камида бронза медалини нақд қилди. Унинг финал остонасидаги рақиби россиялик Евгений Тишенко бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Абдулкадыром Абдуллаевым! Рустам автоматически становится призёром Олимпиады-2016, а в полуфинале он встретится против россиянина Евгения Тищенко.