11 авг 08:25
Янгиликлар
Терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича 44-ўринда
Терма жамоамиз дзюдочиларимиз Диёрбек Ўрозбоев ва Ришод Собиров қўлга киритган иккита бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 207 иштирокчи давлат орасида 44-ўринни эгаллаб турибди. Бир кун аввал биз 39-поғонадан жой олгандик.
Олимпиаданинг бешинчи кунги баҳсларидан сўнг АҚШ терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича пешқадамликни ўз қўлида сақлаб турибди. Океан орти жамоаси жами 32та медални қўлга киритиб улгурди. Шулардан 11таси олтин, 11таси кумуш, 10таси бронза медалларидир.
Иккинчи ўриндаги Хитой терма жамоасида 10та олтин медал бор. Кумуш медаллар сони 5тани, бронза эса 8тани ташкил қилмоқда. Олтита олтин, битта кумуш, 11та бронза медалига эга Япония терма жамоаси кечаги муваффақиятли иштирокдан сўнг учинчи ўринга кўтарилиб олди. Тўртинчи поғонадаги Австралияда 5та олтин, 2та кумуш, 5та бронза медали бор.
Шу кунгача 28та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлиб улгурди. Қирқ иккита терма жамоа эса ҳисобида камида биттадан кумуш медал бор. Эллик битта мамлакат жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлиб турибди.
Фикрлар
O'rta Osiyoda gegamonlikni qozoqlarga topshirib qo'ysak bo'lmas.Ularda asosan legionerlar,Rossiya Terma jamoasiga kira olmagan ruslardan iborat bo'lsa xam baribir biz O'zbekistonmiz,bizning joy ancha tepada 42-43 o'rindamas!!!!
Так вот я считаю, что свою честь нужно отстаивать самим. Даже если эта честь спортивная...