UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0

16 окт 08:45
Янгиликлар

Шахмат

15 ёшли гроссмейстеримиз Нодирбек афсонавий Вишванатан Ананд билан ўйнади ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Мусобақада муваффақиятли дона сураётган истеъдодли шахматчимиз, 15 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 6-турда қора доналарда собиқ жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Вишванатан Анандга қарши ўйнади ва 47-юришдан сўнг мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. 

Олти имкониятдан 3,5 очко жамғарган Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра 32-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақада 106-рақам остида таснифланган ҳамюртимиз бир тур аввал кетма-кет икки халқаро гроссмейстерни мағлуб этгач, турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олган эди. 

Бугун халқаро турнирда дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага Абдусатторов 7-турда ўзи сингари 3,5 очко жамғариб турган украиналик халқаро гроссмейстер Павел Эльянов (2663)га қарши оқ доналарда ҳаракат қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг