UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпиадаси учун яна иккита йўлланмага эга чиқди! 0 19:18Алекс Перейра: "Қисқа вақт ичида жангларни қабул қилиш мен учун янгилик эмас" 0 18:53"Усик Фьюри учун кучлилик қилади, реваншда ҳам шу нарса такрорланади" - Шон-шараф зали аъзоси 0 18:30"Ҳафагарчилик йўқ". Чендлер жанг бекор қилинганидан сўнг Макгрегорга мурожаат қилди 0 18:08Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти 0 17:47Анвар Анваров яна шоҳсупада, бу сафар олтин! 0 17:26ХОҚ Олимпиадада иштирок этадиган нейтрал мақомдаги россиялик спортчилар рўйхатини эълон қилди 0 17:05WTA рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз, Абдураимова кўтарилди 0 16:44Расман: "Ювентус" спорт директори клубни тарк этади 0 16:23Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангига қачон тайёр бўлишини айтди 0 16:02ATP рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар, бу ҳафта ҳам теннисчиларимизнинг барида пасайиш 0 15:41Шавкат Раҳмонов UFC 304 турнирига боради(ми) + ФОТО 0 15:20Евро-2024. Бугунги учрашувлар ҳакамлари эълон қилинди 0 14:59Хольгер Руне Олимпиадада иштирок этади 0 14:38Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатида 34 та медаль қўлга киритишди 0

19 окт 08:46
Янгиликлар

Шахмат

15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз нуфузли турнирда очко жамғаришда давом этмоқда

Хабар берганимиздек, шу кунларда Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Мусобақада муваффақиятли дона сураётган истеъдодли шахматчимиз, 15 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 8-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, россиялик халқаро гроссмейстер Санан Сюгиров (2662) билан дуранг қайд этди. 

Саккиз имкониятдан 4,5 очко жамғарган Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра 38-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақада 106-рақам остида таснифланган ҳамюртимиз бугун ўтказиладиган 9-турда хитойлик халқаро гроссмейстер, талабалар ўртасида жаҳон чемпиони 33 ёшли Бу Сянчжига қарши оқ доналарда баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 окт 10:52:57
Mardonov Shaxruz
Omad
   
19 окт 10:52:29
Mardonov Shaxruz
Omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг