UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0

26 окт 16:18
Янгиликлар

Шахмат, Қизиқарли!

150 минг доллар сари юриш: бу йўлда Нодирбекка яна Магнус Карлсен тўқнаш келиши мумкин

Шу кунларда Исландиянинг Рейкьявик шаҳрида шахмат бўйича "FIDE World Fischer Random Chess Championship 2022" жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этаётганлиги ҳақида аввалроқ Olamsport.com сайти хабар берганди. 

30 октябрга қадар давом этадиган мусобақада ҳамюртимиз ҳозирча иккита ғалаба қайд этди ва ярим финал йўлланмаси сари имкониятларни яхшилаб олди.  

Чемпионат тафсилотларига оид маълумотлар билан ўртоқлашмоқчимиз. 

Мусобақада 8 нафар шахматчи иккита гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб бормоқда. 

Гуруҳларда эса спортчилар қуйидагича бўлинган: 

А гуруҳи: 

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 

Уэсли Со (АҚШ)

Ян Непомняший (Россия)

Хьйёрвар Стейн Гретарссон (Исландия)


Б гуруҳи: 

Хикару Накамура (АҚШ)

Магнус Карлсен (Норвегия)

Владимир Федосеев (Россия)

Маттиас Блубаум (Германия)

Нодирбек мусобақага саралаш босқичи ғолиби сифатида етиб келган. У саралашда Вьетнам, Норвегия ва Озарбайжон вакили, финалида нидерландиялик Аниш Гирини мағлубиятга учратганини қўшимча қилишимиз лозим.

Шахматчилар битта тур доирасида иккитадан ўйин ўтказишади. Ҳозирча мусобақада иккита тур ортда қолди. Дастлабки турда Абдусатторов Ян Непомняшийни икки маротаба мағлуб этди. Иккинчи турда эса Уэсли Со билан битта дуранг ва битта ғалабага эришиб, гуруҳда пешқадамга айланиб олди. Учинчи ва тўртинчи турда (бугун) Абдусатторов мезбон Хьйёрвар Стейн Гретарссонга қарши иккита ўйин ўтказади. Сўнгра шахматчилар эртага яна биттадан ўйинда дона сурадилар (умумий ҳисобда 6 та тур).

Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган шахматчилар ярим финалга йўл олишади. 

Ҳозирда Абдусатторов А гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Б гуруҳида иккинчи поғонани барчага маълум ва машҳур Магнус Карлсен банд этган. Агар вазият шу тарзда қоладиган бўлса, биз ярим финалда яна Абдусатторов - Карлсен тўқнашувини кўришимиз мумкин.

2-турдан кейинги ҳолат:

Ярим финалда эса жуфтликлар қуйидагича тўқнаш келади: 

А гуруҳи ғолиби - Б гуруҳи 2-ўрин

Б гуруҳи ғолиби - А гуруҳи 2-ўрин

Эртага 3-тур ўтказилса, 28 октябрь дам олиш куни ҳисоланади. 29 октябрь куни ярим финаллар ташкил этилади. 30 октябрь куни эса финал ва 3-ўрин учун баҳс ўтказилади. 


Мусобақада мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади: 

1-ўрин: 150 000 доллар

2-ўрин: 85 000 доллар

3-ўрин: 55 000 доллар

4-ўрин: 40 000 доллар

5-ўрин: 25 000 доллар

6-ўрин: 20 000 доллар

7-ўрин: 15 000 доллар

8-ўрин: 10 000 доллар.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг