11 авг 22:00
Янгиликлар
Рио-2016. 6-кун. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироклари якунланди
22:00. Бугун Олимпиада иштирок этадиган спортчиларимизнинг чиқишлари якунланди. Эртага бизни ажойиб кун кутиб турибди. Кўплаб спортчиларимиз Риодаги Олимпиадада чиқиш қиладилар. Бизни кузатишда давом этинг! Эртагача!
21:56.Афсуски, Элшод Расулов британиялик рақибига қарши жангда нокаутга учради ва Олимпиада билан хайрлашди...
21:42. Рингга бошқа бир боксчимиз Элшод Расулов чиқиб келмоқда.
21:40. Шаҳрамнинг чорак финалдаги рақиби кубалик боксчи бўлади. Ушбу жанг 13 август куни бўлиб ўтади
21:28. Шаҳрам Ғиёсов рақибини мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди!
20:58. Диққат қилинг, -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов яна бироздан сўнг жангга чиқади!
20:00. Шаҳрам Ғиёсовнинг жангига бир соат вақт қолмоқда!
18:10. Эндиликда соат 21:00 да боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов рингга кўтарилади. Кутамиз!
18:06. Спортчимиз илк жангидаёқ иппон баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди. Қурбонов учун Олимпиада якунланди.
17:55. Бироздан сўнг дзюдочимиз Сойиб Қурбонов украиналик рақибига қарши татамига чиқади.
17:25. Бугун қуйидаги спортчиларимиз Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:
Сойиб Қурбонов - (Дзюдо, -100 кг) - 18:00дан бошлаб
Шаҳрам Ғиёсов - (Бокс, -69 кг, нимчорак финал) - 21:00
Элшод Расулов - (Бокс, -81 кг, нимчорак финал) - 21:30
17:15. Ассалому алайкум. Ўзбек спортчиларининг 31-ёзги Олимпиададаги иштирокларидан онлайн маълумотлар етказиб беришни бошлаймиз.
Фикрлар
Барака топгурлар "Фалончи чикди......галаба козонди ажойиб,маглуб булди афсууус..: шу гаплардан нарига утмайсизлар.
Ахир бу Олимпиада-спорт байрами,4-йилда бир марта келади.Бошка байрамлар ЖЧ,ЭВРО,КИШГИ ОЛИМПИАДАлар бизнинг спортчиларсиз утади.
Янгиликлар,Интервьюлар,маколалар,фактлар,хар бир спортчимизнинг фаолияти,кимдан нима медаль кутса булади ва х.к шунга ухшаш нарсаларни тонналаб тикиб ташамисилами халк спорт хидини сезиб яшамайдими?!
Бизнинг давлат Фиджи,Гватемала ёки Непал эмас
Йук деганда 5-6 та медаль билан кайтади яна 5-6 тасига давогарлик килади.
Ёшларни шундай килиб спортга кизиктирмасела когани бир тийинку