17 авг 03:07
Янгиликлар
Рио-2016. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироклари якунланди
03:00. Афсуски, боксчимиз британиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди...
02:45. Баҳодирнинг жанги бошланди! Олға, Жалолов!
02:20. Бироздан сўнг Баҳодир Жалолов рингга чиқади.
02:10. Оғир атлетикачиларимиз Рустам Жангибаев ҳамда Сардорбек Дўстмуродовлар Б гуруҳи баҳсларида иштирок этдилар. Жангибаев якунда 432 кг натижа билан Б гуруҳида биринчи бўлган бўлса, Сардор 411 кг натижа кўрсатди ва учинчи ўринни қўлга киритди. Энди навбат А гуруҳи спортчиларига. А гуруҳида табиийки кучли спортчилар йиғилган. Аммо, Жангибаевнинг натижаси ҳам чакки эмас. Умид қиламизки, у А гуруҳи баҳслари якунига кўра ҳам у кучли учликда қолади :)
01:48. Ажойиб! Боксчимиз илк раунддаёқ рақибини нокаутга учратди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу яна камида бронза дегани ўртоқлар! Баракалла, Муроджон!
01:45. Аҳмадалиевнинг аргентиналик рақибига қарши жанги бошланди!
01:00. Яна 45 дақиқадан сўнг Муроджон Аҳмадалиев жангга чиқади.
20:40. ҒАЛАБААААААААААА. Фазлиддин ярим финалда!!!!
20:39. Учинчи раундда жанг анча кескин кечди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Ўртага бронза медали тикилганди. Ҳакамларни кутамиз
20:36. Ҳакамларнинг икки нафариз Фазлиддинга, яна бири Расселга ғалабани тақдим этди.
20:35. Иккинчи раунд якунланди. Натижани интизорлик билан кутамиз
20:33. Иккинчи раунд тенг курашлар остида давом этяпти. Бу раундни ҳам ютиш керак. Шунда учинчи раундни бемалолроқ ўтказиш мумкин
20.31. Биринчи раундда ғалаба, Фазлиддин, шу тарзда давом эт
20.29. Биринчи раунд якунланди. Натижани кутамиз. Бизнинг фойдамизга бўлиши керак.
20:23. Боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров иштирокидаги жанг бошланди. Унинг чорак финалдаги рақиби америкалик Гарри Рассел.
18:07. Мочалов ушбу баҳсда тўртинчи бўлиб финишга етиб борди ва умумий ҳисобда Олимпиадада 12-ўринни эгаллади.
17:30. Энди байдаркачимиз Алексей Мочалов 9-16 ўринлар учун кураш олиб боради.
17:13. Афсуски, спортчимиз финишга еттичи бўлиб етиб борди ва Олимпиадада еттинчи ўрин билан кифояланди...
17:00. Бироздан сўнг ҳамюртимиз Герасим Кочнев 1000 метрга каноеда эшкак эшиш баҳсларининг финалида стартга чиқади.
16:15. Бугун қуйидаги спортчиларимиз Бразилия ареналарида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар:
Герасим Кочнев - (Каноеда эшкак эшиш, финал) - 17:08
Алексей Мочалов - (Байдаркада эшкак эшиш, 9-16 ўринлар учун) - 18:12
Валентина Кибалникова - (Енгил атлетика, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, саралаш) - 19:40
Фазлиддин Ғоибназаров - (Бокс, чорак финал) - 20:15
Муроджон Аҳмадалиев - (Бокс, чорак финал) - 01:45
Баҳодир Жалолов - (Бокс, чорак финал) - 02:45
Сардорбек Дўстмуродов - (Оғир атлетика) - 23:30
Рустам Жангибаев - (Оғир атлетика) - 23:30
Юлия Тарасова - (Енгил атлетика, узоқликка сакраш, саралаш) - 05:05
16:10. Ассалому алайкум ҳурматли ишқибозлар. Спортчиларимизнинг Олимпиададаги иштирокларидан матнли трансляция олиб боришни бошлаймиз.
Фикрлар
RONALDU FUTBOLDA BITTA...
SEN HAM BOKSDA YAGONA BO'L !!!!!!!
OLG'A DO'STIM BARCHASI VVVVVVAAAAATTTTTTAAAAANNNNN UCHUN ... FAQAT OLG'A
dadasi: chempionlikni orzu qilishing yaxshi ammo qaysi sportni tanlaysan?
bola: bokschi bo'lmoqchiman...
dadasi: haaa o'g'lim buni foydasi yo'qda ...
bola: nega?
dadasi: butun boksni o'zbeklar egallab olgan . sen yaxshisi dzyudo bilan shu'gullan..!
qanday chiqibdi .... o'zim to'qidim....