17 авг 14:17
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Шаҳрам Ғиёсовнинг бугунги рақиби ҳақида нималар биламиз?
Бугун 69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган 23 ёшли спортчимиз Шаҳрам Ғиёсов Олимпиада олтин медали учун жанг қилади.
Ушбу финал жангида ҳамюртимизга қозоғистонлик Данияр Елуссинов рақиблик қилади.
Елуссинов 1991 йилнинг 13 мартида туғилган.
Эришган ютуқлари
Жаҳон чемпионатида: 2013 олтин медал, 2015 кумуш медал
Осиё ўйинларида: 2010 олтин, 2014 олтин
Осиё чемпионатида: 2013 олтин, 2015 олтин
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Елуссинов ўтган йили Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида финалгача етиб борган ва финалда марокашлик Муҳаммад Рабиига имкониятни бой бериб қўйган. Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда айнан Рабиини мағлуб этганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар