UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Жами 26 та медалга эга Ўзбекистон паралимпиячилари нечанчи ўринда? 0 09:59Нурмагомедов - Шаблий чемпионлик жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 09:38Миллатлар лигаси. Англия, Грузия, Молдова ва Арманистонда ғалаба 0 09:17US Open турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида чемпион аниқланди 0 08:56UFC Fight Night 242 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 08:35UFC Fight Night 242 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди + ФОТО 0 08:14Миллатлар лигаси. Германия, Греция ва Нидерландиядан йирик ғалаба, Украина эса кутилмаганда Албанияга ютқазди 0 07:53Икки ҳафта олдин жаҳон чемпиони бўлган Улуғбек Рашидов "Бувайтар Сайтиев" турнирида олтин медални қўлга киритди. Уни Разамбек Жамалов табриклади + ФОТО 0 07:32"Tashkent Select" "Барис"га қарши ўйинда жавобсиз 11 та шайба ўтказди 0 07:11Боксчиларимиз "Ахмат-Хожи Қодиров" хотира турнирида 9 та медаль қўлга киритишди 0 19:10"Барселона" Бундеслиганинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 18:49О'Мэлли Двалишвили билан жанг режаси ҳақида: "Қоши ёрилган жойига ураман" 0 18:27Анвар Анваров Хорватияда "олтин" даражадаги турнирда кумуш медални қўлга киритди 0 18:06Осиё чемпионати: 25 нафар боксчимиз финалда! 0 17:45Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Вьетнамни таслим қилди 0

18 авг 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Интервью. Шаҳрам Ғиёсов финал, "Роналдуча сакраш" ва бошқалар ҳақида

Куни кеча боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Олимпиаданинг кумуш медали соҳибига айланди.


- Ассалому алайкум Шаҳрам. Олимпиаданинг кумуш медали муборак бўлсин!
- Табрик учун катта раҳмат! Фурсатдан фойдаланиб, мени қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.

- Финал жанги ҳақида нима дея оласиз? Қозоқ боксчиси нимани ҳисобига ғалаба қозонди?
- Фикримча, унга ушбу жангда омад кулиб боқди :)

- Қўлга киритилган медални кимга бағишлайсиз?
- Авваламбор, мени оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган ота онамга. Қолаверса, бутун Олимпиада давомида мени қўллаб-қувватлаб турган юртдошларимга бағишлайман. Уларга бунинг учун катта раҳмат айтиб қоламан. Бу медал бутун Ўзбекистонники. Истиқлолимизнинг 25 йиллиги учун совға.


- Бразилиядаги Олимпиада давомида сиз 5 та жанг ўтказдингиз. Улар орасида амалдаги Олимпиада ва жаҳон чемпионлари ҳам бўлганди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда айтингчи, ушбу жанглар орасидаги энг қийини қайси бўлди?
- Ушбу жанглар орасида Олимпиада чемпиони Раниэл Иглесиас ва литвалик Станиосисга қарши жанглар қийинроқ бўлди. Шукрки, жангларда юртдошларимни уялтириб қўймадим.

- Ана энди "Роналдуча сакраш" ҳақида айтиб ўтмасангиз бўлмайди. Бу фикр қаердан келди?  Ғалабани аввал ҳам шундай нишонлаганмисиз?
- Бунгача агар ғалаба қозониб ярим финалга чиқадиган бўлса ғалабани Роналдуга ўхшаб нишонлайман деб ният қилиб қўйгандим.


- Бу "Реал" жамоасининг мухлиси эканлигингиз сабабми ёки Роналдунинг?
- Роналдунинг мухлисиман. Португалиялик футболчининг майдондаги ҳаракатларини кузатиш жуда ёқади.

- Энди қачон Ўзбекистонга қайтасизлар?
- Келаси ҳафта насиб қилса юртимизга қайтиб кетамиз.

- Тушунарли. Яна бир маротаба ушбу муваффақият билан табриклаймиз.
- Раҳмат катта. Эътибор учун барчага миннатдорчилик билдириб қоламан.


Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+3   
18 авг 14:53:07
SoccerlanD
Рональдуни узи бу сакрашга канака изох бергани хакида у бу сайтда янгилик йукми?
+2   
18 авг 14:59:39
ellboy
SoccerlanD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рональдуни узи бу сакрашга канака изох бергани хакида у бу сайтда янгилик йукми?
bor xursand va hayron qolganini aytgan
   
18 авг 19:40:22
joha
Wahramcik sen biz ucun chempionsan!!!!
   
18 авг 17:23:57
SarvarPARKENTLIK 2706
Final haqidagi javob bn tagidagi surat ros mos tuwibdida wunday zarbalarni ötkizvorgan qozoq bokschisiga rostdan ham "JICHCHA OMAD" "kulib boqqani" bois g'alaba qozongani takidlangan...
   
18 авг 15:32:22
nodirbobo
Tuzuroq narsani niyyat qilish kerak edi. Marokashlik bokschi yutqazsayam ringda xudoga shukr qilib turibdi bu bola... . Mayli xali yoshda yaxshi bub ketar.
   
18 авг 15:23:48
SoccerlanD
ellboy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bor xursand va hayron qolganini aytgan
Шу хакда янгилик килинса сал кизикрок буларди
   
18 авг 15:08:01
A0001
ofarin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг