UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Леннокс Льюис супероғир вазнда кейинги мутлақ чемпион ким бўлишини айтди 0 14:27Esports World Cup Chess. Синдаров 1,5 млн долларлик мусобақанинг саралашини муваффақиятли бошлади 0 14:06"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди 0 13:45"Хабиб UFC’нинг учта дивизионини тозалаши мумкин эди" - Хавьер Мендес 0 13:24Канело айни пайтдаги уч нафар энг яхши боксчи кимлигини айтди 0 13:03"6-12 ой ичида камарни қўлга киритсам, ҳайрон қолмайман" — Пимблетт чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:42"Реал" Винисиусни сотмоқчи 0 12:21Бугун Бутунжаҳон ёзги Универсиадада қайси спорт турларида медаллар учун баҳс олиб борамиз? (Тўлиқ рўйхат) 0 12:00Бутунжаҳон ёзги Универсиада. Бугун дзюдочиларимиз аралаш жамоавий баҳсларда иштирок этишади 0 11:39Медведев Вашингтон турнири 1/4 финалидаёқ ютқазди 0 11:18"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди 0 10:57Хабиб UFC қоидаларида нимани ўзгартириш кераклигини айтди 0 10:36Йўғе? 12 ёшли Кастан профессионал боксда дебют қилади, бу рекорд эмас! 0 10:15Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди 0 09:54"Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев расмий дебют қилдими? 0

04 июл 19:15
Янгиликлар

Токио-2020

18 карра Олимпиада чемпиони бешинчи бор Олимпиадада қатнашади

Сузиш бўйича 18 карра Олимпия ўйинлари ғолиби, америкалик Майкл Фелпс мамлакат саралаш турнирида муваффақиятли иштирок этиб, жорий йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган Олимпиадада ҳам бир қатор йўналишларда ғолиблик учун баҳс юритадиган бўлди.

Даставвал 31 ёшли спортчи “Рио-2016” ўйинларига 100 ва 200 м. масофаларга эркин ҳамда баттаерфляй усулида, шунингдек, 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича саралаш баҳсларида иштирок этишни режалаштирган эди. Бироқ, кейинчалик 100 ва 200 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича саралаш мусобақасида иштирок этмасликка қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада тарихида энг совриндор спортчи ҳисобланган (18 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза) Майкл Фелпс “Лондон-2012” Олимпия ўйинларидан сўнг фаолиятини тугатлигини эълон қилиб, 2014 йилнинг апрель ойида яна катта спортга қайтганлигини маълум қилган эди. 2008 йилги Пекин (Хитой) Олимпиадасида саккиз бор олтин медалга сазовор бўлган Майкл Фелпс бу борада юртдоши Марк Спицдан ўзиб кетишга муваффақ бўлганди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 июл 13:20:17
yahyo
яна бир иккита олтин қўшиб қўйса ёмон бўлмасиди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг