UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0

07 июл 12:26
Янгиликлар

Спорт курашлари

18 ёшида Олимпиадада иштирок этган Аббос Раҳмоновни табриклаймиз!

Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббос Раҳмонов ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

Аббос Раҳмонов 1998 йил 7 июль куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида таваллуд топган. Мураббийи - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Латиф Халимов. Республика олимпия захиралари коллежида эркин кураш сир-асрорларини ўрганган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси. 

Аббос Раҳмонов Бразилияда ўтган Рио-2016 Олимпиадасида иштирок этган. Бу билан у 18 ёшида Олимпия ўйинларида қатнашган ўзбекистонлик энг ёш эркин курашчига айланган. Раҳмонов Осиё чемпиони, қатор халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори ҳисобланади. 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида кучли бешликка кирган. 

Фурсатдан фойдаланиб, Аббос Раҳмоновни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг