UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0

05 фев 16:41
Янгиликлар

Футбол

2010/11-йилги мавсумдан буён "Реал" ЕЧЛда 9, Испания Кубогида эса 4 марта ярим финалга етиб борди

Теглар :  РеалЕЧЛ
"Реал" "Сан-Мамес" яна бир соврин ва у билан бирга требл билан расман "хайрлашди".

Яна бир бор февраль ойида, яна Қирол Кубогида. Охирги бир неча мавсумдан буён "қироллик клуби" бу мусобақада мухлисларини хурсанд қила олмаяпти.

Анчелотти жамоаси масумдаги илк трофейни қўлга киритганидан икки ҳафта ўтиб, Кубок плей-оффининг учинчи босқичида иштирокини якунлади. Суперкубок финалида айнан "Атлетик" таслим этилганди.  

"Реал Мадрид" мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди (биринчиси Ла Лигада "Хетафе") ва "Эльче" билан дурангни инобатга олсак, қаторасига иккинчи учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. 

Аслини олганда 2010/11 йилги мавсумдан буён, "қаймоқранглилар" Қирол Кубогидан кўра, ЕЧЛ ярим финалида икки баробар кўп иштирок этишди. Сўнгги 12 йилда "Мадрид" 4 бор Кубок ярим финалига чиқишни уддалади ва икки бор бош соврин соҳибига айланди: 2010/11 ва 2013/14 мавсумларда.

Ана шу вақт оралиғида "Мадрид" 9 марта Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқишни уддалади ҳамда 4 бор бош совринни қўлга киритди. Қирол Кубоги Зинедин Зидан "қироллик клуби" ютмаган ягона соврин бўлиб қолди.

"Мадрид" ҳам, ПСЖ каби Кубокда омадсизликка учради. Парижликлар "Ницца"га имкониятни бой берган бўлса, "Мадрид" — Бильбаонинг "Атлетик" клубига ютқазиб қўйди. Тўртинчи имкониятдан Марселино Гарсия Тораль жамоаси пойтахтликларни таслим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг