UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевнинг ҳаракатларини баҳолади 0 14:12Ўзбекистон Astana Barysy Grand Slam`да 84 давлат орасида нечанчи ўринни эгаллади? 0 13:51"Реал" раҳбарларининг Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум 0 13:30UFC'да яна бир ўзбекистонлик пайдо бўладими? ММА жангчимиз Дана Уайт билан кўришди + ВИДЕО 0 13:09Мария Саккари Рим турнирида 1/8 финалга чиқди 0 12:48Ислам Махачев октагонга чиқадиган UFC 302 турнирининг яна бир жанги тасдиқланди 0 12:27Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади 0 12:0618+. Матеуш Ребецкининг кечаги жангдан кейинги ҳолатини кўрдингизми? + ФОТО 0 11:45WBC Девин Хейнининг навбатдаги жангига буйруқ берди 0 11:24Нодирбек Абдусатторов Superbet Poland Rapid & Blitz турниридан қанча гонорар ишлаб олди? Қолганларчи? 0 11:03"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр 0 10:42Internazionali BNL d'Italia. Соболенконинг WTA 1000 турнирларидаги 90-ғалабаси! 0 10:21Жангга 5 кун қолганда Фьюрининг жисмоний ҳолати қандай? (+ФОТО) 0 10:00Хоакин Бакли: "Менимча, рефери Нурсултоннинг ғалабасига пул тиккан эди" 0 09:39Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди 0

01 янв 16:01
Янгиликлар

Дзюдо

2019 йилги спорт мавсуми Ўзбекистон дзюдочилари учун қандай келди?

Декабрь ойининг сўнгги кунлари барча соҳаларда йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилишга одатланганмиз.

Жумладан, спортда ҳам худди шундай русум, одат бор. Ўтган 2019 йилги спорт мавсуми дзюдочиларимиз учун ҳам омадли келди. Спортчиларимиз Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг йиллик тақвим режасидан ўрин олган мусобақаларда муваффақиятли тарзда иштирок этишди. Ўсмир ва ёшларимиз катталарга муносиб давомчи сифатида ўсиб келаётганликларини амалда исботлашди. Мураббийларимиз хорижда ўз малакаларини ошириб қайтишди. Ҳакамларимиз жаҳон ва Осиё чемпионатлари, “Мастерс”, “Катта Дубулға”, Гран-при туркумига кирувчи турнирларда муваффақиятли ишлашди. 

Шубҳасиз, 2019 йилнинг энг асосий мусобақаси Токио шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионати бўлди. Дзюдо ватани мезбонлик қилган мусобақа шу кунгача ўтказилган деярли барча жаҳон рекордларини якунлади. Биз учун аҳамиятлиси, -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Лутфуллаев финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль соҳибига айланди. Жаҳон чемпионатига рейтинг пешқадами сифатида борган сурхондарёлик полвон финалга қадар япониялик ва бошқа кучли рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

Пойтахтимиздаги кўп тармоқли, муҳташам “Ҳумо Арена”да ўтган Тошкент Гран-приси эса алоҳида мавзу. Мусобақага ташриф буюрган элликдан зиёд давлат вакиллари юқори савияда ташкил этилган мусобақа ва бевосита аренанинг ўзига аъло баҳо беришди. Халқаро дзюдо федерацияси мутасаддилари Тошкент жаҳон чемпионатини ўтказиш учун тайёр эканлигини эътироф этишди. 

Хуллас, тарих саҳифаларига айланиб улгурган 2019 йилда эслашга, айтишга арзигулик муваффақиятлар етарлича бўлди. Қуйида терма жамоамиз аъзоларининг сўнгги 12 ой ичида қўлга киритган ютуқларига назар ташлаймиз. 

ЯНВАРЬ

24-26 январь, Тель-Авив Гран-приси. Энг яхши натижамиз - 5-ўрин бўлди


ФЕВРАЛЬ 

2-3 февраль, Тошкент. Ёшлар ўртасида Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган 10-халқаро турнир

9-10 февраль, Париж. “Катта Дубулға” турнири. Мусобақада дзюдочиларимиз иштирок этмади

22-24 февраль, Дюссельдорф. “Катта Дубулға” турнири. Энг яхши натижамиз 7-ўрин бўлди

23-24 февраль, Боку. Cadet international tournament U 18 турнири 

Олтин: Камолиддин Бахтиёров (-60 кг)

Олтин: Исломбек Равшанқулов (+90 кг)

Олтин: Шукуржон Аминова (-57 кг)

Олтин: Ирисхон Қурбонбоева (-70 кг)

Бронза: Самандар Тошбоев (-66 кг)

Бронза: Хосият Ҳасанбоев (-44 кг)


МАРТ

8-10 март, Марракеш. Марокаш Гран-приси. Умумжамоа ҳисобида 2-ўрин!

Олтин: Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг)

Олтин: Сардор Нуриллаев (-66 кг)

Бронза: Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг)

Бронза: Муҳаммадкарим Ҳуррамов (-100 кг)

15-17 март, Екатеринбург. “Катта Дубулға”. Энг яхши натижамиз - 3-босқич. 

29-31 март. Тбилиси. Гран-при 

Бронза: Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг)

Бронза: Муҳаммадкарим Ҳуррамов (-100 кг)


АПРЕЛЬ 

5-7 апрель, Анталия. Гран-при

Кумуш: Кемран Нуриллаев (-60 кг)

12-15 апрель. Тошкент. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё Кубоги. Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин!

20-22 апрель, Фужайра. Катталар ўртасида Осиё/Океания чемпионати

Олтин: Диёра Келдиёрова (-52 кг)

Кумуш: Шарофиддин Болтабоев (-81 кг)

Кумуш: Гулноза Матниязова (-70 кг)

Бронза: Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг) 

Бронза: Муҳаммадкарим Ҳуррамов (-100 кг)


МАЙ

Май ойининг биринчи ўн кунлигида Японияда йиғин ўтказилди

10-12 май, Боку. “Катта Дубулға” турнири. Энг яхши натижамиз - 5-ўрин (Муҳриддин Тиловов -66 кг).

14-17 май, Термиз. Ўзбекистон Кубоги

18-20 май, Оренбург. European Judo Cup Orenburg 2019

Олтин: Алишер Юсупов (+100 кг)

Бронза: Мусо Собиров (-81 кг)

27-30 май, Самарқанд. Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати


ИЮНЬ

14 июнь. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ)нинг 35-Бош Ассамблеясида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов МОҚ вице-президенти этиб сайланди

17 июнь куни Чеченистоннинг Грозний шаҳрида терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғини бошланди

20-21 июнь, Красноярск. В.Н.Гулидов халқаро хотира турнири

Олтин: Гулнур Муратбаева (-48 кг)

Бронза: Нилуфар Ермаганбетова (-57 кг)

ИЮЛЬ

1-6 июль, Аликанте. Терма жамоамиз Испанияда ўқув-машғулот йиғини ўтказди

3-14 июль. Неаполь. Бутунжаҳон ёзги Универсиада

Бронза: Диёра Келдиёрова (-52 кг)

Бронза: Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг)

Бронза: Давлат Бобонов (-90 кг)

Бронза: Муҳаммадкарим Ҳуррамов (+90 кг)

12-14 июль, Будапешт. Венгрия Гран-приси

Бронза: Шаҳрам Аҳадов (-66 кг)

Бронза: Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг)

14 июль. Азизжон Камилов Будапештда IJF президенти Мариус Визер билан учрашди

19 июль. Актау. Катталар ўртасида Осиё Очиқ чемпионати

Бронза: Достон Мейлиев (-90 кг)

26-28 июль, Загреб, Хорватия. Гран-при

Олтин: Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) 

Бронза: Алишер Юсупов (+100 кг)

АВГУСТ 

16-24 август, Майдзуру. Терма жамоамиз Жаҳон чемпионати олдидан Японияда ўқув-машғулот йиғини ўтказди

25-31 август, Токио. Японияда Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди

Кумуш: Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг)

26 август. Азизжон Камилов Токиода Япония миллий олимпия қўмитаси ҳамда дзюдо федерацияси президенти Ясухиро Ямасита билан учрашди


СЕНТЯБРЬ

20-22 сентябрь, “Ҳумо Арена”. Тошкент Гран-приси. Умумжамоа ҳисобида 2-ўрин!

Олтин: Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг)

Олтин: Шарофиддин Болтабоев (-81 кг)

Кумуш: Камолиддин Расулов (-81 кг)

Кумуш: Гулноза Матниязова (-70 кг)

Кумуш: Бекмурод Олтибоев (+100 кг)

Бронза: Диёрбек Ўразбоев (-60 кг) 

Бронза: Сардор Нуриллаев (-66 кг)

24 сентябрь, Тошкент. Ўзбекистон дзюдо федерацияси ташаббуси билан қисқа фурсат ичида бунёд этилган янги ва шу билан бирга замонавий спорт залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

26-30 сентябрь, Алмати. Кадетлар ўртасида Жаҳон чемпионати

Бронза: Собиржон Каримов (-55 кг)

ОКТЯБРЬ

7-10 октябрь, Бухоро. Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

12-24 октябрь, Марокаш. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати. Энг яхши натижамиз - 5-ўрин (Дилшодбек Йўлдошев, -66 кг)

24-26 октябрь, Абу-Даби. “Катта Дубулға” турнири

Бронза: Диёрбек Ўразбоев (-60 кг)

Бронза: Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг)

Ухан, Хитой. Бутунжаҳон Армия ўйинлари

Олтин: Артём Штурбабин (-66 кг)

Олтин: Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг)

Кумуш: Муҳриддин Тиловов (-66 кг)

Кумуш: Бекмурод Олтибоев (+100 кг)

Бронза: Диёра Келдиёрова (-52 кг)

Бронза: Гулноза Матниязова (-70 кг)

28 октябрь. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бутун дунёда бўлгани каби Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланди


НОЯБРЬ

Ноябрь ойининг илк ўн кунлигида Япониянинг Токио шаҳрида мураббийлар учун халқаро семинар ўтказилди. Унда ўзбекистонлик истеъдодли мураббий Муҳаммад Беҳзод Бахтиёров ҳам иштирок этди

22-24 ноябрь, Осака. “Катта Дубулға” турнири

Кумуш: Давлат Бобонов (-90 кг)

Бронза: Алишер Юсупов (+100 кг)

ДЕКАБРЬ 

3-5 декабрь, Тошкент. Пойтахтимизда катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

5 декабрь. Азизжон Камилов Венгриянинг Будапешт шаҳрида IJF президенти Маруис Визер билан учрашди 

6 декабрь. Азизжон Камилов Рим шаҳрида Италия спорти мутасаддилари билан музокара ўтказди

6-10 декабрь. Терма жамоамиз Япониянинг Осака шаҳрида янги бош мураббий Илиас Илиадис бошчилигида ўқув-машғулот йиғини ўтказди 

12-14 декабрь, Циндао. “Мастерс” турнири

Бронза: Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг)

Бронза: Диёра Келдиёрова (-52 кг)

17 декабрь. Олимпиада чемпиони Илиас Илиадис Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан шартнома имзолади ва энди айнан у терма жамоамизни Токио Олимпиадасига тайёрлайди

Терма жамоамиз 2019 йилги мавсумни Грузиянинг Бакуриани шаҳрида ўтказилган ўқув-машғулот йиғини билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг