UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0

27 авг 09:31
Янгиликлар

Футбол

Афсонавий Марадона 30 йил ўтиб, ноқонуний туғилган фарзандини тан олди

Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Армандо Марадона ниҳоят орадан 30 йил ўтиб, ўзининг ноқонуний дунёга келган фарзандини тан олди.

Кичик Диего Марадона 1986 йилда отасининг “Наполи”да ўтган юлдузли онларида дунёга келган. У айни пайтда соҳил футболи бўйича Италия терма жамоасининг аъзоси хисобланади.

Унинг онаси неаполлик Кристиана Синагра 1987 йилда матбуотга интервью бериб, фарзанди Диего Армандо Марадонадан туғилганини маълум қилган. Ўша пайтда Диего Армандо буни тан олмаган ва хатто ДНК-тестидан ўтишдан ҳам бош тортганди.

Марадона Синагра билан фақат бир маротаба 2003 йилда Италиядаги гольф майдонларининг бирида учрашган. Марадонанинг қонуний рафиқаси Клаудио Вильяфаньидан Дальма ва Жианинна исмли икки қиз фарзанди бор.

Ниҳоят, куни кеча Марадона ўз ўғли билан Буэнос-Айресдаги уйида учрашди. Марадона ўғлини қучоқлаб, “Сен менинг ўғлимсан!” деди. Бу сўзларни кичик Марадона роса 30 йил кутганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг