UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

28 янв 08:02
Янгиликлар

Тадбирлар, Токио-2020

2021 йил режалари МОҚ раҳбарияти муҳокамасида

Теглар :  МОҚОлимпиада
Дарҳақиқат, олдимизда ўта масъулиятли йил турибди.

Бир неча кун муқаддам жаҳон минбарларида Токио Олимпиадасининг бутунлай бекор бўлиши ҳақидаги миш-мишлар ХОҚ ва Япония ҳукумати томонидан асоссиз деб топилди. Шундай экан, бўлажак мусобақага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш талаб этилади. Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти федерацияларда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ва бошқа бир қатор мавзулар бўйича йиғилиш ўтказди.

Учрашувни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда, шунингдек, Бош котиб Ойбек Касимов, раис ўринбосарлари Сакен Полатов, Азизжон Камилов, Шерзод Ташматов, МОҚ раиси девони раҳбари Мирагзам Мираҳмедов, ахборот-таҳлил департаменти директори Рустам Туктамишев иштирок этишди. Рустам Шоабдураҳмонов учрашув давомида ҳар бир федерацияларда Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик, терма жамоалар учун ташкил қилинаётган йиғинлар, лицензион мусобақалар даври, Олимпия ўйинларида шоҳсупага кўтарилган спортчи ва унинг мураббийларини қандай рағбатлантириш, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун селекция ишларини олиб бориш каби масалалар бўйича суҳбат ўтказди.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан йил давомида Тошкентда ўтказиладиган йирик мусобақаларга тайёргарлик мавзуси ҳам ўрин олди. Маълумки, март ойининг ўзида илк бор пойтахтимизда ўтадиган дзюдо бўйича «Катта Дубулға» турнири, профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик камарларини ҳимоя қилувчи жанги кутиб турибди. Шубҳасиз, бу ва бошқа йирик мусобақаларга ҳозирги эпидемиологик даврдан келиб чиқиб, муносиб тайёргарлик кўриш талаб этилади.

“Токио Олимпиадасига пухта тайёргарлик доимо эътиборимиз марказида бўлиши керак. Халқимиз, Президентимиз биздан чиройли ғалабалар кутишмоқда. Шунингдек, муҳтарам юртбошимиз мамлакатимизда оммавий спорт тарғиботи, ёшларимизнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиб боришларига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бизни олдинда кутиб турган икки мусобақа бунинг учун тайёр воқелик. Булар орқали соғлом турмуш тарзини ёшларимиз орасида кенг тарғиб қилишимиз лозим”, – деди МОҚ раиси.

Рустам Шоабдураҳмонов суҳбат давомида спорт тарғиботини Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий ва хусусий телеканаллар, интернет нашрлари ва блогерлар билан ҳамкорликда амалга ошириш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди. 

Шунингдек, Президентимиз илгари сураётган маънавий баркамоллик, миллий мафкура йўналишлари бўйича ҳам спортчиларимизнинг руҳиятини, билимини ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди. Суҳбат якунида кун тартиби ва бошқа бир қатор масалалар бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг