UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0

18 ноя 18:41
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

2021 йилги ўсмирлар ўйинлари Олимпия таълими дастурини ўз ичига олади

Келгуси йил Хитойнинг Шаньтоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё олимпия кенгашининг (ООК) ёш спортчилар ўртасида ўтказиладиган 3-Осиё ўйинлари (ЎОЎ) қитъанинг энг яхши мусобақаси бўлиши кутилмоқда.

Тадбир Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тақдим этиладиган олимпия таълими дастурларини, шунингдек, ООКнинг 45та миллий олимпия қўмиталарининг санъат ва маданият кўргазмаларини қамраб олиши режалаштирилган.

Душанба куни ООКнинг Мувофиқлаштирувчи комиссияси ва Шаньтоу-2021 ўсмирлар Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси ўртасидаги онлайн учрашув бўлиб ўтди.

«Менимча, бу ХОҚ томонидан Осиё ўсмирлар ўйинларига таълим йўналишларини киритиш бўйича энг яхши ташаббусдир», деди ООКнинг умрбод вице-президенти Ража Рандхир Сингх.

«ХОҚ ва ООК ушбу дастур устида биргаликда иш олиб бориши ва Осиёдаги ёшларга таълим бериш, улар қандай қилиб спорт орқали тинчлик ва фаровонликка ҳисса қўшишлари мумкинлигини намойиш этишлари жуда муҳимдир», дея қўшимча қилди Ража Рандхир.

ХОҚнинг сингапурлик вице-президенти, шунингдек, ООК Маслаҳат қўмитасининг раиси ҳисобланадиган Сер Мианг ХОҚнинг ўсмирлар Олимпия ўйинлари таълим воситалари билан ООК ўртасида узвийликни таъминлайди. ХОҚ бешта қитъа ассоциацияларини Дакар шаҳрида ўтадиган навбатдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 2022 йилдан 2026 йилга қолдирилиши муносабати билан таклиф этилаётган дастурларини қабул қилишга чақирмоқда.

«Ишончим комилки, келгуси йил ушбу дастур Шаньтоу ўсмирлар ўйинларида ҳақиқатан ҳам долзарб ва фойдали бўлади», деди у.

ХОҚнинг ёшлар таълими дастурининг бешта асосий йўналиши: Олимпия қадриятлари, жароҳатларнинг олдини олиш, спортдаги таъқиб ва суиистеъмол қилиш, фаолиятни ривожлантиришни бошқариш ва мусобақада жараёнида манипуляция қилиш муаммоларини ўзи ичига олади

Учинчи Осиё ўсмирлар ўйинлари 2021 йил 20-28 ноябрь кунлари Хитой жанубидаги Гуандун вилоятининг порт шаҳри – Шаньтоу шаҳрида бўлиб ўтади. Ўсмирлар Олимпия ўйинлари 2022 йилда ўтказилмагани боис спортчиларнинг ёш чегараси 18 ёшгача – одатдагидан бир ёш катта қилиб белгиланди.

Мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: ЎОЎнинг спорт дастури, унга мувофиқ спортнинг 18 тури бўйича мусобақалар, шунингдек, 158 та тегишли тадбирларни ўтказиш режалаштирилган; объектларни қуриш; маркетинг; машъала эстафетаси, шунингдек, тиббиёт ва антидопинг.

Ташкилотчилар сўзларига кўра, мусобақани ўтказиш учун 25 та объект жалб қилинади ва қурилиш ишларининг умумий ҳажми 65 фоизни ташкил қилади. Шаньтоу университети спорт маркази ЎОЎнинг, шу жумладан, очилиш ва ёпилиш маросимлари, футбол ва гимнастика мусобақаларининг асосий марказига айланади.

Талабалар шаҳарчасининг бир қисми олимпиячилар қишлоғидан иборат бўлиб, уларнинг умумий сиғими 4000 спортчи ва ООКнинг 45 та миллий олимпия қўмитаси вакилларига мўлжалланган.

Машъалани ёқиш маросими 21 июнь куни Нань`Ао оролининг сайёҳлик зонасида бўлиб ўтади ва 28 июнь куни Шаньтоу денгиз сайри тарихига бағишланган эстафета пойгаси доирасида машъала круизи ташкил этилади.

Учрашув натижаларини сарҳисоб қилган ООК Бош директори Ҳусайн Aл-Мусаллам қуйидагиларни таъкидлади: «Биз COVID-19 таъсирини ҳисобга олган ҳолда спорт ва маданий дастурлар, шунингдек, ўйин протоколини ўз ичига олган барча муҳим масалаларни муҳокама қилдик».

«Биз миллий олимпия қўмиталари ва спортчиларни ўз мамлакатларидан чиқишидан олдин, Хитойга келиши ва Шаньтоу шаҳридан кетишидан аввал уларга оид умумий кўрсатмаларни якунлашимиз керак.»

ООКнинг биринчи Осиё ўсмирлар ўйинлари 2009 йилда Сингапурда, 2013 йилда Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган. Иккала тадбир ҳам 2010 йилда Сингапурда ва тўрт йил ўтиб Нанкинда ўтган ХОҚ ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун тайёргарлик машқлари бўлиб хизмат қилди.

Учинчи ЎОЎ 2021 йилга қолдирилгандан сўнг, тўртинчи ўйинлар 2025 йилда Тошкентда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг