UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

30 дек 16:27
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Оғир атлетика, Таэквондо

2022 йил якунларига кўра спортчи ва мураббийлар бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Якунига етиб бораётган 2022 йил ўзбек спорти учун улкан муваффақиятларга бой бўлди десак янглишмаймиз.

Якунига етиб бораётган йил ўзбек спорти учун улкан муваффақиятларга бой бўлди. Спортчиларимиз Осиё ва жаҳон чемпионатлари, комплекс мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4056 Фармонига асосан ҳар йили Олимпия ва Паралимпия спорт турларида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган тренерлар бир марталик пул мукофоти билан тақдирланишади. 

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида 2022 йил дунё биринчиликларида шоҳсупага кўтарилган спортчи ва тренерларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Азизжон Камилов, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари, спортчи ва мураббийлар, фахрийлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида ўзбек спортининг 2022 йилги ғалабаларига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг Адҳам Икрамов сўз олиб, юртимиз спортининг аҳил оиласини кириб келаётган янги йил билан қутлади. Шунингдек, вазир ортда қолган йил сарҳисоби ҳақида тўхталиб, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан йил спортимиз учун омадли ва муваффақиятли ўтгани, келгуси йил ҳам мана шундай ғалабалар бардавом бўлиши тилади.

Шундан сўнг тақдирлаш маросимига навбат берилди. Унга кўра, жаҳон чемпионатларида олтин медални қўлга киритган спортчиларимиз 12 000, кумуш медаль соҳиблари 6 000 ва бронза медали эгалари 3 000, мураббийлар ҳам мос равишда 6 000, 3 000 ва 1500 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Ўз навбатида, спортчи ва мураббийларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини билдириб, келгусида ҳам билдирилган ишончни оқлашга ваъда беришди.

Шунингдек, тақдирлаш маросими доирасида “Миллий спорт мукофоти-2022”нинг “Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси” номинацияси ғолиби Осиё Олимпия кенгашига аталган соврин тантанали равишда ташкилотнинг мамлакатимиздаги вакили, ООК вице-президенти Отабек Умаровга топширилди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирни фахрийларимизнинг оқ фотиҳаси якунлаб берди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг