UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0

14 янв 19:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

2022 йилда ўзбек боксини нималар кутмоқда?

2022 йилда ўзбек боксида нималар содир бўлади?

Бу ҳақида бироз ойдинлашган айрим маълумотларга таянган ҳолда ҳаваскор ва проф боксимизда қандай воқеалар бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

22 ёшлилар ўртасида Осиё чемпионати

20-30 январь кунлари Тошкентда илк бор ўтказилаётган 22 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Осиё бокс конфередерацияси матбуот хизматининг маълум қиличича, ушбу турнирда 1999, 2000, 2001, 2002, 2003 йилларда туғилган боксчилар баҳс олиб боришади. Ҳозирда ушбу ёшдаги терма жамоамиз Янгиободдаги базада машғулотларни олиб боришмоқда. Туркманистон терма жамоаси таркиби маълум қилинди. Асосий рақибимиз саналган Қозоғистон жамаоси кенгайтирилган таркибни эълон қилганди. Бироқ, мамалакатдаги сиёсий жараёнлар туфайли қўшниларимиз Тошкентга кела олмасликлари эълон қилинди.


Иқболжон Холдаровнинг АҚШга йўл олиши ва "Мир Бокса" билан расмий шартнома имзолаши

Ҳаваскор боксда анчайин таннаффус қилишга мажбур бўлаётган боксчимиз Иқболжон Холдаров проф боксда иккита жанг ўтказишга улгурди. Бироқ Холдаров "Мир Бокса" билан расмий шартнома имзолагани йўқ. Энди унинг ҳаваскор боксда катта чемпионатларда иштирок этиши қийинлашиб қолганини кўпчилик тушуниб турибди. Биринчидан, яқин муддат орасида йирик турнирнинг ўзи йўқ. Иккинчидан, бундай катта танаффусдан сўнг мураббийлар унга имкон бериши қийин. Хуллас, Холдаров энди проф боксда ҳам ўзини кўрсатади. Бунга шубҳа йўқ. Ҳаммаси визанинг тезроқ чиқишига боғлиқ. Биздаги маълумотларга қараганда, бу масалада тез кунларда янгилик бўлади.


Аёлар ўртасидаги жаҳон чемпионати

Мазкур чемпионатга Туркиянинг Анталья шаҳри мезбонлик қилади. Аслида дунё биринчилиги 2021 йилининг 6-19 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бутун дунёда кечаётган пандемик жараён туфайли турнир 2022 йилининг май ойига кўчирилди. Аёллар боксидаги сезиларли ўсиш чемпионатдан яхшироқ натижа кутишга ундайди. Айниқса, карьерасини якунлаш фикридан қайтган Турсуной Раҳимова Олимпиададаги ноҳақлик учун ҳам борини беради. Ўзбекистон чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этган Гуласал Султоналиева учун бу охирги мусобақа. Токиода ишончни оширган тажрибали Райҳона Қодированинг ҳам имкониятлари юқори. Ундан ташқари, ҳар бир мусобақадан медаль билан қайтадиган умидли вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова, Осиё чемпиони Ситора Турдибекова, кумуш медаль соҳибаси Ситора Шагдарова каби қизларимиз ўзбек боксида яна бир бор тарих яратишлари мумкин. Пандемия ёки бошқа бир сабаб туфайли чемпионат яна ортга сурилмаса, май ойи ўзбек боксчи қизларига аталашини истардик!  


Осиё Ўйинлари

10-25 сентабрь кунлари Хитойнинг Ханжоу шаҳрида XIX ёзги Осиё Ўйинлари бўлиб ўтади. Олимпиададан кейинги ўринда турувчи нуфузли мусобақа.

Жакартадаги таркиб бутунлай янгиланиши аниқ ва бу таркиб нисбатан ёшроқ боксчилардан ташкил топишини тахмин қилиш мумкин. Мураббийлар мазкур Осиё Ўйинларида 2023 йилда Тошкент мезбонлигидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибни синаб кўради. Натижалар ҳақида олдиндан айтиш бироз мушкул. Ташқи омиллар(ҳакамлар) таъсир ўтказмаса, биринчилик сақлаб қолиниши мумкин. Шубҳасиз, асосий кураш қўшнимиз Қозоғистон билан бўлади. Осиё Ўйинлари ўз вақтида ташкил этилишига эпидемиологик вазият таъсир қилмаслигига умид қиламиз.


Исроил Мадримов - Мишел Соро реванш жанги. Йил якунида WBА чемпионлик камари учун жанг

Исроил Мадримов Мишел Соро билан реванш жанги ўтказиб ҳаммасига нуқта қўйса, иккинчи тарафдан ўзи учун ҳам катта тажриба бўлади. 2 та ўтиш жангидан кейин, йил охирига қадар WВА камарини ўзиники қилиш учун охирги қадамни ташлайди. Айни вақтда ушбу камарга эгалик қилаётган Жермел Чарло 26 февраль куни мутлақ чемпионлик учун Брайан Кастаньо билан тўқнашиши лозим эди. Лекин жанг март ойига қолдирилди. У учрашувда Чарлонинг қўли баланд келиш эҳтимоли юқори. Камар кимда бўлишидан қатъи назар Мадримов уни Ўзбекистонга олиб келишига ишонамиз.


Муроджон Аҳмадалиевнинг мутлақ чемпионлик жанги

Бу жанг ҳақида расмий шахслардан бирор садо чиқмаган бўлсада, икки боксчи – WBA/IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳамда WBC, WBО камарлари соҳиби Стивен Фултон ҳақиқий чемпионни аниқлаб олишга шошилишмоқда.

Фултон ҳамюртимизга «вызов» ташлаганидан хабарингиз бор.

Аҳмадалиев эса сайтимизга берган интервьюсида 2022 йилдаги асосий мақсади 4 та камарни бирлаштириш эканлигини айтди. Бироқ WBC ҳамда WBO биргаликда Муроджоннинг собиқ рақиби Даниэль Романни мажбурий даъвогар сифатида эълон қилган. Агар Стивен камарларини Даниэльга бой бериб қўйса, КАКА учун мутлақ чемпионликгача бўлган йўл бироз узоқлашиши мумкин.


2022 йилдан биз Баҳодир Жалоловнинг ўзи таъкидлаганидек, Олимпиада чемпионига муносиб рақиблар билан жанг қилишини кутамиз. 

Ҳаваскор боксда ҳавас қиларли натижаларга эришган Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Миразизбек Мирзаҳалилов фаолиятини профессионал боксда давом эттириши ҳам энг кўп кутилаётган янгиликлардан биридир.

Бектемир Мелиқўзиев эса «буюк қайтиш» қилиши керак.

5 ойда 9 та жанг ўтказиб, ўзбек боксида рекорд ўрнатган ёш чарм қўлқоп устамиз Отабек Холматовдан эса жанглар сонидаги даражани рақиблар сифатига ўтказишини кутамиз.

Дарвоқеа, проф боксимизнинг ёрқин юлдузи Шоҳжаҳон Эргашев ММА'да жанг қилиши мумкин. Бу тахминларимиз қанчалик ўзини оқлайди, билмаймиз. Эргашевнинг ўзи Инстаграмга қўйган постларига ойдинлик киритмагунига қадар, турли тахминларга бораверамиз.

Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 янв 19:29:29
Vista 1981
Iqboljon Xoldorovga nisbatan murabbiylar noxaqlik qilishdi, uni vaznida olimpiada va jaxon chempionatida qatnashgan yigitlarimiz umuman 0 natija kòrsarishdi, unga kelgusi baxslarda omad. Ilohim Isroil Madrimov òzi xam undan butun xalqimiz kutayotgan chempionlik kamarlarini qòlga kiritsin va uzoq vaqt ushlab turish nasib qilsin.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг