UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0

05 апр 17:34
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

2022 йилги Осиё ўйинларининг тимсоллари эълон қилинди

“Ақлли учлик” номи билан машҳур бўлган спорт маҳсулоти 2022 йил Хитойнинг Ханжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг расмий тимсолларига айланди.

Конконг, Ляньлянь ва Чэнчэнь номидаги роботлар ўзларида шаҳарнинг ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мерос объектларига кирган ҳудудларини тасвирлашган. Коронавирус пандемияси сабаб тақдимот рақамли очилиш маросими шаклида ўтказилди. 

Биринчи “Congcong” роботи Лянчжоу шаҳридаги археологик харобаларни тақдим қилади. Унинг номи ушбу ҳудуддан топилган нефрит туридан олинган. Топилманинг ёши 5000 йилдан ортиқ бўлиб, унинг шарафи билан тимсолл ер ва ҳосилнинг асоси бўлмиш сариқ рангни ўзида жилолаган.

Иккинчи робот “Lianlian” бўлиб, ўзида Ғарбий кўлни тасвирлайди. Унинг номи лотос баргларига тўла, яшилга бурканган кўлни, ҳаёт ва табиатни англатади. 

Учинчи робот “Чэнчэнь” Пекин-Ханжоу Катта каналининг рамзидир. Унинг номи Катта Ханжоу каналида жойлашган ва муҳим бино Гунчхэнь кўпригидаги олинган. Робот илм-фан ва техникани ифодаловчи кўк ранг билан бўялган.

Очилиш маросимида сўз олган бошқарув қўмита раиси Ража Рандхир Сингх тимсоллар замонавий дунё онгини ва келажак энергиясини билдиришини айтиб ўтди. тимсоллар ёрқин ва мазмунга бой, улар Хитой маданияти, Ханжоу шаҳри ва Осиё қитъаси руҳини бирлаштирган”, – деди Сингх.

Маскотлар тақдим қилингандан кейин 20 дақиқалик онлайн рақс ва маданий чиқишларни ўз ичига олган маросим бўлиб ўтди. Ташкилий қўмитага Хитой санъат академияси ўқитувчилари Чжан Вэн ва Ян Хонг томонидан яратилган сўнгги робот қаҳрамонлари билан маскот эскизлари учун жами 4633 та мурожаат келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Ханжоу шаҳрида ўтадиган 19-Осиё ўйинлари 10-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг