UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Икки грузин Мадридда учрашиб қолди + ФОТО 0 13:08Энтони Жошуа Жейк Пол билан жангдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди 0 12:47"Реал" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:26Бен Аскрен: "Усман Махачев билан жангга лойиқ эмас!" 0 12:05Улуғбек Рашитов ва Разамбек Жамалов Тошкентда жанговар машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 11:44"Хабибни ҳам, Махачевни ҳам "ёриб" ташларди" — КХЛ хоккейчиси 0 11:23Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди 0 11:02Бугун "Миллий спорт мукофоти-2025" тақдирлаш маросими ўтказилади. Кимлар энг яхши бўлиши мумкин? 0 10:41"117 кг.га қайтди". Энтони Жошуа ҳозирги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 10:20Нигора Сувонова "Қатар кубоги"нинг уч карра вице-чемпионига айланди 0 09:59ESPN "Реал"да Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди 0 09:38Бугун Тошкентда проф бокс оқшоми ўтказилади. Марказий жангда Эркебулан Токтар рингга чиқади 0 09:17Даниэль Кормье айни пайтда дунёнинг энг яхши икки MMA жангчисини айтди 0 08:56Чемпион иштирокидаги UFC 325 турнирига расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 08:35Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон" клубига ўтишга яқин 0

01 сен 11:20
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Бугун курашчи қизларимиз Жаҳон чемпионати медаллари учун гиламга чиқишади

Франциянинг Макон шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Терма жамоамиз таркибидан асосан ўтган йили Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари жой олган.

Бугун жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳсларида аёллар кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Аниқроғи, 44, 51, 59, ҳамда 67 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар нома маълум бўлади.

Аёллар кураши терма жамоамиз аъзоларидан бугун уч нафари гиламга чиқади. 51 кг вазнда Нодира Собирова, 59 кг вазн тоифасида Набира Есенбаева ҳамда 67 кгда Бахтигул Болтаниёзова совринли ўринлар учун баҳсларга киришишади. Терма жамоа катта мураббийи – Ахмет Кагарманов.

Эслатиб ўтамиз, бизга ушбу жаҳон чемпионатидаги илк ва ҳозирча ягона бўлиб турган медални истеъдодли спортчимиз ўсмирлар ўртасидаги Нанкин Олимпиадаси ғолиби, Осиё чемпиони Илҳом Баҳромов келтирганди. У финалда россиялик рақибига имкониятни бой бериб, жаҳон вице-чемпионига айланганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг