01 сен 12:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дон Кинг: “Поветкин - Стиверн жангини Россияда ўтказишимиз мумкин, Путин — менинг дўстим!”
Америкалик афсонавий промоутер Дон Кинг Бермейн Стиверн ҳамда россиялик Александр Поветкин ўртасидаги жангни Россия ҳудудида ўтказиш таклифи билан чиқди.
Дон Кинг Бермейннинг промоутери хисобланади. Ушбу жанг WBC вақтинчалик чемпионлик камари учун кечади.
“Мазкур жангни Россия, АҚШ, хатто Африкада ҳам ўтказишимиз мумкин. Мен Россия Президенти Владимир Путин билан дўстман. Шундай экан, жангнинг Россия ҳудудида ўтказилиш эҳтимоли катта”, - деди Кинг.
Ҳавола :
Фикрлар