UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Барселона" Бундеслиганинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 18:49О'Мэлли Двалишвили билан жанг режаси ҳақида: "Қоши ёрилган жойига ураман" 0 18:27Анвар Анваров Хорватияда "олтин" даражадаги турнирда кумуш медални қўлга киритди 0 18:06Осиё чемпионати: 25 нафар боксчимиз финалда! 0 17:45Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Вьетнамни таслим қилди 0 17:23Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 17:01Ҳиндистонда Осиё Олимпия Кенгашининг 44-Бош Ассамблеяси ўтказилади, унда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади 0 16:40Уч пара дзюдочимиз бронза медали учун татамига чиқади 0 16:19Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида 52та ўйин кўрамиз 0 15:58Икки марта Паралимпия рекордини янгилаган Роза Қўзиева кумуш медалга эга чиқди 0 15:54Дониёр Аҳмедов мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди 0 15:33Хамзат Чимаев грэпплингда собиқ UFC чемпионини мағлуб этди + ФОТО 0 15:12Янник Синнер Рожер Федерернинг рекордини янгилади 0 14:51ЖЧ-2026 саралаши. Бразилия ниҳоят ғалаба қозонди ва бошқа натижалар (+жадвал) 0 14:30Ўзбекистон паралимпиячиларида 10-ОЛТИН медаль! 0

06 сен 09:35
Янгиликлар

Теннис

Султонов US Open турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Истеъдодли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида старт олган йилнинг тўртта нуфузли турниридан бири бўлган US Open турнирининг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Қуръа натижасига кўра ҳамюртимиз асосий тўрнинг илк даврасида Йонас Эрикссон Зивертсга қарши кортга чиқди. Швециялик бу теннисчи асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келганди.

Икки сет давом этган учрашувда ҳамюртимиз рақибини 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Энди Султонов иккинчи даврада турнирнинг учинчи рақамда сараланган теннисчиси, америкалик Уилсис Бланчга қарши кортга чиқади. Бланч биринчи босқичда бразилиялик Орландо Лузни 6:4, 6:4 ҳисобида енгди.

Маълумот учун, ўтган ҳафта Ҳумоюн Султонов Канаданинг Квебек шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Canadian Open Junior Championships турнирининг учинчи даврасига қадар етиб борган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг