07 сен 13:07
Янгиликлар
Теннис
Ҳумоюн US Open жуфтлигидаги иштирокини ҳам ғалаба билан бошлади
Истеъдодли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган йилнинг тўртта нуфузли турниридан бири US Open мусобақасининг ўсмирлар ўртасидаги баҳслари жуфтлигида ҳам ғалаба қозонди.
Германиялик теннисчи Рудольф Моллекер билан жуфтлик ҳосил қилган Ҳумоюн илк даврада Хитой Тайпейи вакили Тунг-Лин Ву ҳамда хитойлик Йибинг Ву тандемини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Энди Султонов ва Моллекер чорак финал чиптаси учун япониялик теннисчиларга қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз яккалик баҳсларининг асосий тўр илк даврасида Йонас Эрикссон Зивертсни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Султонов иккинчи даврада турнирнинг учинчи рақамда сараланган теннисчиси, америкалик Уилсис Бланчга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар