UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24U17 ёш тоифасидаги "классик" курашчиларимиз Осиёда иккинчи бўлишди 0 17:39"Усик UFC'да ҳам муваффақият қозониши мумкин эди" - Илия Топурия 0 15:10ПСЖ футболчиси Хавининг рекордини такрорлади 0 13:37Дмитрий Бивол кейинги жанги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 12:05Арман Царукян RAF 09 кураш турнирида ғалаба қозонди 0 10:48Дмитрий Бивол Екатеринбургда Майкл Айфертни мағлуб этди 0 09:20Романо "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи номини маълум қилди 0 19:03Пентагон Оқ уйдаги UFC турнири учун ҳарбийларни жалб қилмоқда, аммо... 0 18:30Билол Муҳаммад ACBJJ билан шартнома имзолади 0 18:05Макгрегор Холлоуэй билан жанг олдидан чипталар сотуви бўйича мутлақ рекордни янгилаб қўйди 0 17:23"Ўзбекистонда футбол қандай муҳим аҳамиятга эгалигини биламан. Бу жуда қийин гуруҳ" - Вильянуэва ЖЧ ҳақида 0 16:47Гловер Тейшейра Маурисио Руа билан бокс жангида тўқнаш келади 0 16:00Вакилларимиз бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида 16 та медалга сазовор бўлишди 0 15:13"Иноуэдан ўзим реванш оламан" — Абдумалик Халоков 0 14:40Ўзбекистонлик мутахассис бугун ЕЧЛ финалида фаолият олиб боради 0

07 сен 18:10
Янгиликлар

Теннис

Швейцария терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум

16-18 сентябрь кунлари теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф ўйинида Швейцарияга қарши ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоаси саралашда Хитой теннисчиларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Швейцарияликлар эса Жаҳон лигаси биринчи босқичида Италияга қарши ўйин ўтказиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Бугун Тошкентга келадиган терма жамоа таркиби маълум бўлди. Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Рожер Федерернинг Тошкентга келмаслиги аввалдан маълум бўлганди. Боиси, у жароҳат сабаб йил сўнггига қадар бошқа кортга чиқмайди.  


Қувонарлиси, сайёрамизнинг учинчи ракеткаси Стэн Вавринка ҳам пойтахтимизга ташриф буюрмайди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Дунё рейтингида 144-ўринни эгаллаб турган Марко Кьюдинелли ҳам теннисчиларимизга қарши учрашувга келмайди.

Расмий сайтда берилган “заявка”да Генри Лаксонсен (161), Адриен Боссел (472), Антони Бельер (537) ҳамда Йоан Никлес (890)нинг номи зикр этилган. Айнан мана шу тўрт нафар теннисчи Швейцария терма жамоаси таркибида Тошкентга келишади. Уларнинг ташрифи якшанба кунига мўлжалланган.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 сен 19:27:30
Abdulaziz
Omadliy qur'adan foydalanvolish kere endi!!!.Buyog'I bir qadam qoldi.O'tgan safargi qura qiyin keludi.Bizani yutgan AQSH vakili Jek Sok Olimpiada chempioni bo'ldi mikstda!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг