18 сен 18:09
Янгиликлар
Ўзбекистон – Швейцария 2:3. Жаҳон лигасига чиқиш орзуси ушалмади
Афсуски, бу сафарги уриниш ҳам бесамар якунланди. Терма жамоамиз Жаҳон лигасига чиқиш имкониятидан бу гал ҳам фойдалана олишмади. Тўртта учрашувдан ҳисоб тенг - 2:2 бўлиб турганди. Лекин ҳал қилувчи бешинчи учрашувда 18 ёшли теннисчимиз Жўрабек Каримовга тажриба етишмади.
Энтони Бельерга қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз рақибига 2:6, 4:6, 7:6(8:6), 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жаҳон лигасига чиқиш учун жуда яхши имконият юзага келганди. Боиси, Швейцария терма жамоаси таркибида дунё тенниси юлдузлари Стен Вавринка, Рожер Федерерлар келишмаганди.
Шу тариқа, умумий 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган Швейцария терма жамоаси Жаҳон лигасидаги ўрнини сақлаб қолди. Терма жамоамиз эса Осиё-Океания минтақасининг биринчи гуруҳида ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси саралашда Хитой теннисчиларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Швейцарияликлар эса Жаҳон лигаси биринчи босқичида Италияга қарши ўйин ўтказиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўзбекистон – Швейцария учрашуви ғолиби Жаҳон лигасига йўлланмани қўлга киритади.
Фикрлар