UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00"Барселона" ёзги тўртинчи трансферини амалга оширди 0 15:25Рақиби Ислам Дулатов нима учун Абу-Дабидаги жангдан воз кечганини айтиб берди 0 14:58Дана Уайт Сербия Президентига UFC чемпионлик камарини совға қилди + ФОТО 0 14:34АҚШ Сенатига профессионал боксни UFC модели асосида ислоҳ қилиш бўйича қонун лойиҳаси киритилди 0 14:11"Реал" янги футболчисининг маоши саккиз бараварга ошди 0 13:47Президентимиз сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этди 0 13:16Жейк Пол ММАда дебют қилади 0 12:43"У менга ёлғон гапирганди". Сен-Пьер Дана Уайтнинг Хабиб билан жанг ташкил этиш борасида унга ёлғон гапирганини эслади 0 12:09Инфантино ЖЧ-2026`даги улушни сотиш режаси ва бойкотлар бўйича гап-сўзларга нуқта қўйди 0 11:40Бугун Абдумалик "Абби" Ёрбўтаев Арман Царукян билан бир оқшомда жанг ўтказади (ТЎЛИҚ КАРД) 0 11:14Масвидаль Махачев - Гэрри жангига ўз тахминини айтди 0 10:42Нурмагомедовнинг тезкор нокаути билан якунланган PFL турнирининг барча натижалари 0 10:13ЖЧ-2026`да тарихий натижа қайд этган терма жамоа ўз бош мураббийи билан хайрлашди 0 09:37Икки нафар эркин курашчимиз жаҳон чемпионати финалида 0 09:08Дана Уайт MVP ва PFL лигаларининг бирлашувига муносабат билдирди 0

21 сен 13:00
Янгиликлар

Ўқ отиш, Оғир атлетика, Бошқалар, Токио-2020

Паралимпия ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармойиши имзоланди

Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши имзоланди.


Фармойиш 2016 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида Паралимпия ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия ўйинларида муносиб иштироки, жасорат, матонат ва мардлик намунасини кўрсатиб, юртимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини янада юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшгани учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сон қарорига мувофиқ:

1. Қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар:

олтин медаль олгани учун ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:

  Намозов Шерзод Насимович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Нигматов Уткиржон Исматилло ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Тулендибаев Адилжон Ришатович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Норбеков Хусниддин Киличбоевич – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Свечников Александр Владимирович – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Каюмова Нозимахон Номонжоновна – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Мусабеков Фирдавсбек Улуғбек ўғли – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Амилова Фотимахон Равшанбек қизи сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;


кумуш медаль олгани учун хар бири 100 000 АҚШ доллари  билан:

  Алимова Хайтжон Абдулла қизи – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Бурхонова Сафия Каимовна – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Одилова Муслима Улуғбек қизи – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Панков Кирилл Дмитриевич – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;


бронза медали олгани учун ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:

  Бобоев Шухрат Шоназарович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Саидов Феруз Бешимович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Шарипов Ширин Хомитович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Салаева Севинч Одамбай қизи – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Рахимова Гулруҳ Илхамбековна – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Нурметова Турсунпашша Бахрамовна – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

  Салиев Дониёр Нурулла ўғли – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Бозоров Ахрор Ботирович – пауэрлифтинг бўйича терма жамоа аъзоси;


  Турсунхўжаев Музаффар Шухратилло ўғли – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Хорлин Дмитрий Сергейевич – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Тошпулатова Шохсанамхон  Дилшодбек қизи – сузиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Ибрагимов Сервер Юсуфович – ўқ отиш бўйича терма жамоа аъзоси;

  Сахатов Миран Мирюнусович – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Хамраев Фахриддин Фарходович – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

  Абдурашидов Мансур Самат ўғли – енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси.

Фармойишга кўра, Пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисоб рақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргалиқда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилинади.

XV Паралимпия ўйинлари қатнашчилари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан сотиб олинган “Малибу” маркали енгил автомобиллари билан мукофотланади.

Мазкур фармойиш асосида жисмоний шахсларга берилган енгил автомобиллар қийматига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 сен 22:00:28
kamolhon
Ферузага кумуш ва бронзага хам берилса янада аъло иш буларди. Аммо шунисига хам шукур. 32 спортчидан 31 медаль бу сенсация. 97 фоиз ютган бу хеч кайси давлатда йук. Олга Узбекистон!!!
   
21 сен 21:57:12
kamolhon
Давлатимизга рахмат спортчиларимиз хам.
   
21 сен 21:23:29
sinchiklab kuzatuvchi
Raxmat davlatimizga. Sportchilarimiz matonat körsataverishsin. Raxmat xammasi uchun.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг