02 окт 09:10
Янгиликлар
Клеверли Бремернинг WBA камарини тортиб олди
Оқшомнинг марказий жанги уэлслик 29 ёшли Натан Клеверли ҳамда ярим оғир вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони германиялик 37 ёшли Юрген Бремер ўртасида бўлиб ўтди.
Еттинчи раунд бошланиши арафасида Бремер жароҳат сабаб жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу эса Клеверлини жаҳон чемпионига айлантирди.
WBA Regular чемпионига айланган Натан энди WBA Super йўналиши чемпиони россиялик Сергей Ковалевнинг чемпионлик камарига ҳам расмий даъвогарга айланди. Ковалев 19 ноябрь куни Андре Уордга қарши рингга кўтарилади.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Клеверли ва Ковалев 2013 йилнинг август ойида ўзаро тўқнаш келишганди. Ўшанда Ковалев Натанни тўртинчи раундда нокаутга учратиб, WBO чемпионлик камарини тортиб олган эди.
Фикрлар