13 окт 07:44
Янгиликлар
Бугун Истомин Тошкентда дунёнинг 92-ракеткаси билан тўқнаш келади
Соврин жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда дунёнинг 20дан зиёд давлатидан кўзга кўринган теннисчилар иштирок этяпти.
Кеча мусобақанинг амалдаги ва шу билан бирга икки карра ғолиби Денис Истомин яккалик баҳсларида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз иккинчи давра учрашувида украиналик Денис Молчановга қарши кортга чиқиб, рақибини 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 125, Молчанов эса 101-ўринни эгаллаб турибди. Энди Денис Истомин бугун чорак финал учрашувида машҳур теннисчи Иван Додигга қарши кортга чиқади.
Хорватиялик бу теннисчи Эй-Ти-пи рейтингида 92-поғонадан жой олган. Иккинчи чорак финал жуфтлигида турнирнинг ўтган йилги финалчиси словакиялик Лукаш Лацко ҳамда франциялик Жереми Шардилар тўқнаш келишади.
Фикрлар