13 окт 09:52
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсон Фьюри WBO ва WBA чемпионлик камарларидан воз кечди
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBO ҳамда WBA йўналишлари чемпиони британиялик Тайсон Фьюри ўз чемпионлик камарларидан воз кечишга қарор қилди.
“Ҳозир менга жангдан кўра тезроқ руҳий ҳолатимни яхшилаш муҳим. Чемпионлик камарларини рингда қўлга киритдим. Насиб қилса, уларни яна рингда жанг қилган ҳолда қайтариб оламан. Бугунги ҳолатимда эса жанг қилишга тайёр эмасман.
Шу боис, чемпионлик камарларимдан воз кечдим. Шундай йўл тутсам, бокс ривожи ва фойдаси учун фойда келтирган бўламан. Фақат бу вақтинчалик қарор. Мен албатта, яна қайтаман”, — деди Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фюри руҳий ҳолатининг яхши эмаслиги боис, 29 октябрь кунига белгиланган Владимир Кличкога қарши чемпионлик реванш жангини бекор қилган эди.
Ҳавола :
Фикрлар