UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди 0 18:09Хабиб Нурмагомедов Сен-Пьерга жавоб қайтарди 0 17:48Сен-Пьер Хабиб билан эҳтимолий жанг ҳақида: "Мен 42 ёшдаман..." 0 17:27Глендейлдаги проф бокс оқшоми иштирокчилари тарозига чиқишди 0 17:06"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи 0 16:45Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигига қайта сайланди 0 16:24Нигина Абдураимова Словения турнирида 1/2 финалга чиқди 0 16:03Нурсултон Рўзибоев Дюмадан кейин Маҳмуд Мурадов учун реванш олмоқчи 0 15:42Антуан Гризманн қайтди 0 15:21Конор Макгрегор овқатланиш рационини кўрсатди + ФОТО 0 15:00Сен-Пьер: "Хабибни мағлуб эта олган бўлардим" 0 14:39"Буюк ипак йўли" турнирининг энг яхши боксчиси аниқланди 0 14:18«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи 0 13:57Нурсултон Шавкат Раҳмонов ва Хамзат Чимаев билан жанг қиладими? Рўзибоевнинг ўзи жавоб берди 0 13:36Катя Александрова Miami Open финалига чиқа олмади 0

21 окт 11:05
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Юлдузлари. Бугун сўнгги тур, 20 000 $ кимга насиб қилади?

Бугун пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида давом этаётган нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири ўз якунига етади.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу супер турнирда озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров, исроиллик Борис Гельфанд, украиналик Руслан Пономарев ҳамда 17-жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов иштирок этяпти.

Бугун сўнгги тур учрашувлари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Ҳамюртимиз 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов бугун аввалига Руслан Пономарев, кейин пешқадам Шахрияр Мамадияров, сўнгги партияда Борис Гельфанд билан хисоб-китоб қилади.


Бугунги сўнгги учрашувлар олдидан Қосимжонов 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Олти очкога эга озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров бугун битта учрашувда дуранг қайд этса ҳам турнир ғолибига айланади. 

БУГУНГИ УЧРАШУВЛАР:

Пономарев - Қосимжонов

Гельфанд - Мамадияров

Гельфанд - Пономарев

Мамадияров - Қосимжонов

Пономарев - Мамадияров

Қосимжонов - Гельфанд

ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ ҲОЛАТ:

Шахрияр Мамадияров (Озарбайжон) - 6 очко

Борис Гельфанд (Исроил) - 4,5 очко

РУСТАМ ҚОСИМЖОНОВ (Ўзбекистон) - 4 очко

Руслан Пономарев (Украина) - 3,5 очко

Маълумот учун, Шахмат Юлдузлари турнирининг умумий мукофот жамғармаси 50 минг Америка Қўшма Штатлари долларини ташкил этади. Ғолиб гроссмейстер 20 минг долларга эга бўлади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг