UZ

Сўнгги янгиликлар

09:58Мураббий Деонтей Уайлдернинг 2025 йилга мўлжалланган режаларини очиқлади 0 09:37Хавьер Мендес: "Махачев ўрта вазнга кўтарилиши мумкин" 0 09:16Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Россия ва Беларусь термалари билан ҳисоб-китоб қилди + ФОТО 0 08:55Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди 0 08:34Андижонда спортнинг ривожланиш ҳолати ишчи гуруҳ эътиборида 0 08:13Тайсон Фьюри: "Ҳаётимнинг сўнгигача Усикни мағлуб этганман деган ўй билан яшайман" 0 07:52Волкановски Алекс Перейра билан қандай жанг қилиш кераклигини айтди 0 07:31"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин 0 19:57"Бунақасига ҳамма ҳам қодир эмас". Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 19:36Промоутер Фьюри ва Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 19:15Теофимо Лопес Шоҳжаҳон Эргашевни мағлуб этган боксчи билан жанг қилмоқчи 0 18:54Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан" 0 18:33Кремлёв IBA ва ХОҚ ҳақида: "Ўртамиздаги муаммо фақат Томас Бах ва унинг шериклари билан" 0 18:12Пойтахтимизда жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТО 0 17:51Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат беришди 0

31 окт 11:05
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ихтиёр Наврўзов: “Игорь Шквирин шартнома таклиф қилган”

Ихтиёр Наврўзов... Бу спортчимиз ҳақида гапирганда, ортиқча таърифга ҳожат йўқ.

Ҳозирги кунда эркин курашда нафақат юртимиз, балки жаҳоннинг ҳам кўзга кўринган вакили ҳисобланади. Эришган натижалари ҳам буни исбот қилиб турибди. Рио Олимпиадасидан аввал ҳам билан суҳбатлашиб, тўрт йилликнинг нуфузли турнирига қадар бўлган фаолияти ҳақида суҳбатлашган эдик.

Бугун эса, бевосита Олимпиада таассуротлари, кейинги режалари ва ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида суҳбат хурдик. Суҳбат мобайнида уни қайтадан кашф қилдим. Сабаби, унда юлдузлик ҳисси умуман йўқ.

Камтарин, хушчақчақ, гапга усталигига эса қойил қоласан киши. Қуйида унинг ёшликдаги оўриқли ҳолатлари ва ҳозирги кундаги шукроналик туйўуси жамланган фикрларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.



“News Arena” маълумотномаси


Ихтиёр Наврўзов - 1989 йил 5 июлда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 12 ёшидан буён эркин кураш билан шуўулланиб келади. Кўп карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпионатлари ўолиби ва совриндори, жаҳоннинг  вице-чем­пиони, Рио-2016нинг бронза ме­дали соҳиби.

Чемпион бўлмоқчи эдим

Олимпиада ғолиблигини қўлга киритиш ниятида эдим. Афсуски, Сослан Романовга имкониятни бой бериб қўйдим. Жаҳон чемпионатида уни яққол устунлик билан енгган эдим. Лекин бронза ҳам ватандошларимни хурсанд қилганлигидан бахтиёрман. Мағлубиятда ўзимни оқламайман. Лекин бунга асосий сабаблар ҳам бор. Ушбу турнирда 10 кг вазн ташлаган эдим. Шунинг учунми, қандайдир ҳолсизланишлар юзага келди. Нафақат Сосланга қарши умуман барча рақибларим билан бўлган баҳсларда ҳам шундай ҳолат юзага келган эди. Балки бу тикланиш жараёнининг нотўғри бўлгани туфайли юзага келгандир. Россиялик рақибимни соф ғалаба билан ҳам мағлуб этишим мумкин эди. Ўша биринчи уринишимдаёқ тўрт баллни қўлга киритдим. Айнан ўша ҳолатда рақибимни ушлаб қололганимда, муддатдан аввал ғалабани қўлга киритар эдим. Афсуски, юқорида айтиб ўтган омиллар туфайли буни уддалай олмадим. Қолаверса, Сосланнинг ҳам жисмоний ҳолати яхши эди.


Ўша машҳур баҳс ҳақида

Чемпионлик имконияти бой берилганидан сўнг, диққат-эътиборим бронзани қўлга киритиш эди. Чунки яхши натижамни кутаётган халқимиз кўз тикиб турганди. Буни чуқур англаган ҳолда баҳсга киришдим. Лекин мўғул курашчиси ҳам жиддий ҳозирлик кўрган экан. Ахир совриндор бўлишни ким ҳам хоҳламайди. Спортда ҳар-хил ҳолатлар юзага келади. Спорт ғирромликни ёқтирмайди. Бу баҳсни бутун дунё кўрди. Изоҳлаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. Мағлуб бўлганини ўзи ҳам билар эди. Шунинг учун, ўзи келиб кучли эканлигимни тан олиб, табриклади.

Бухоро полвонлар юрти

Бухоро азалдан паҳлавонлар юрти ҳи­собланган. Шу полвонларнинг бир бўлаги эканимдан фахрланаман. Ҳозирда ҳам, иқтидорли ёшлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Гарчи курашнинг турли йўналишларида бўлса ҳам, Акобир Қурбонов, Камол Муродов, Ришод Собиров, Рашид Қурбоновларга ўхшаган курашчи бўламан, деганлар сероб. Бундай спортчилар чиқишига сабаб, юқорида айтиб ўтганимдек, полвонзодалар сулоласи кўплигидан ва тажрибали мураббийларнинг саъй-ҳаракатлари натижасидир.


Болаликка назар

Эркин курашга кеч кириб келганман. Бу спорт билан 12 ёшимдан мунтазам шуғуллана бошладим. Тенгдош амакиваччаларим аввалроқ тўгаракка боришар эди. Улар ҳар доим, биз билан юр, деб айтишарди. Лекин шароитимиз у қадар яхши эмасди. Ўша пайтлардаёқ ишлар эдим. Савдо-сотиқ билан шуғулланардим. Чунки уйдагиларга яқиндан ёрдам беришни хоҳлардим. Ишонасизми, ўша вақтлар битта спорт пойафзали олиш муаммо бўлган. Оллоҳга шукр, ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ экан. Ҳозирги кунда ўша вақтларни табассум билан эслайман.

Жангари бўлганман

Болаликда жангари бўлганман. Балки қобилиятим яхши бўлгандир. Шунинг учун, катта болалар мени уриштириб юрарди. Баъзан ўзимдан катта ёшлилар билан ҳам жанг олиб боришимга тўғри келган. Ўшанда ёш бола эканмиз-да! Сен чайирсан, сенга уларнинг кучи етмайди деса, ўзимдан 5-6 ёш катта, вазни ҳам уч–тўрт баробар оғирлар билан ҳам уришаверган эканман. Ана шундай курашлардан кейинги аҳволимни тасаввур қиляпсизми? (кулади). Лекин баъзан омадим ҳам келиб қоларди. Ҳатто тоғам ҳам қизиқиб, тўгарагингга ўзим пул тўлайман, деб кикбоксингга олиб борган. Ана шулар мени охиригача курашишга ўргатган бўлса, ажаб эмас.


Жаҳонгир Позилжонов ашуласи ҳақида

Очиғи, маза қилиб эшитаман. Алоҳида таъриф ва ўйноқи руҳдаги ашула бўлган. “Рақибинг мураббийларини ечинтириб юбординг-ку, Ихтиёёёёр”, деган жойида завқим келади. Керак бўлса кунига эшитаман, чунки бу ўзига хос хотираларни ёдимга солади. Кимлардир “Божалар” гуруҳининг ижодини қабул қила олмас. Лекин у ўзига хос ижодкор. Ушбу ашуласи билан бизни жуда хурсанд қилди. Аслида ҳам ижодига бефарқ эмасман. Машғулотлар давомида ўйноқи руҳдаги ашулалар бизга яхши таъсир қилади. Шунинг учун бир қатор репертуаридаги қўшиқлар матнини ҳам биламан. Унга ҳам омад тилайман. Мухлислари бундан-да кўп бўлсин! Санъаткорлар ҳақида гап кетар экан, келинг, яна кимларнинг ижодига қизиқишимни ҳам айтиб ўтай. Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев, униг фарзанди Шоҳжаҳон Жўраев, эстрада хонандалари Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаевларнинг ижодини ҳурмат қиламан.

Футбол ўйнашга қизиқаман

Эркин курашдан ташқари, футболга қизиқаман. Фақат ўзим ўйнашни яхши кўраман. Томоша қилишга эса сира тоқатим йўқ. Юрак дош бермайди. Керак бўлса, ҳафтанинг етти кунида дўстларим билан футбол ўйнаган кунларим бўлган. Мақтанишга йўйманку-я, лекин ёмон ўйнамайсан, дейишади. Игорь Шквирин билан яхши муносабатдаман. Мен ҳақимда кўрсатув тайёрлаётган вақтида, “Олмалиқ” жамоасининг “Шўртан” га қарши ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушганман. Тўғри, 15 дақиқалар давомида тўп сурганман, холос. Лекин йўқолиб қолмаганман. Игорь Анатольевич мусобақадан кейин келсанг, сен билан шартнома имзолаймиз, дея ҳазиллашиб ҳам қўйган.


Укам издошим

Аста-секин спортчилар оиласига ҳам айланиб бормоқдамиз. Укам Иброҳим ҳам ортимдан йўлимни танлади. У ҳар доим кўмакдошим бўлган. Оилавий муаммоларни ҳам ўзи ҳал қилади. Менга мутлақо билдирмайди. Спортдаги фаолияти ҳам чакки эмас. Қулай тарафи шундаки, у билан уйда ҳам машғулотлар ўтай оламан. Ўсишимда унинг ҳам хизмати катта. Ўзаро беллашувларда жиддий рақобат туғдиради. Айнан ушбу омиллар ҳам мени фойдамга ишлаб келмоқда. Ўйлайманки, келажакда мендан-да яхши натижаларни қайд эта олади.

Биринчи маоши ҳақида

Биринчи маош олган кунимни ҳеч ёдимдан чиқармайман. Хурсандчилик ила онамга олиб борганман. Ўшанда хурсанд бўлганини кўрсангиз эди. Чунки бизни вояга етказгунча, қанча қийинчиликларни енгиб ўтган. Оналар бор бўлсин! Уларнинг матонати олдида бош эгаман. Ҳозирги кунда ҳам қўллаб-қувватлаб келади. Спортчининг умри мусобақаларда ўтади, яъни оила даврасидан узоқда. Қолаверса, жароҳатлар оламиз. Шундай кунларни ҳам сабот билан енгиб ўтади ва яна мени руҳлантира олади.

Ижтимоий тармоқлар ҳақида

Интернет спортчининг ҳам дўсти, ҳам душмани десак, янглишмайман. Интернетга ўзимнинг сира тоқатим йўқ. Лекин турли хил ижтимоий тармоқларда шахсий профилимга эгаман. Асосан четга мусобақага чиққан вақтимиз фойдаланаман. Чунки уйдагилар билан гаплашиш учун қулай. Уйга келсам, умуман фойдаланмайман.  Бирорта дўстингиз билан энди кўришиб, уйга кирган бўлсангиз ҳам бироздан кейин қалай, деб ёзади. Бўлмасам энди хайрлашдик-ку (кулади). Ёзмасангиз, эртаси куни сенга ёзгандим, жавоб қайтармадинг, дейди. Шунинг учун уйда умуман фойдаланмайман.


Вилоят бўйлаб сафарлар

Вилоят бўйлаб мухлислар билан учрашувлардан энди бўшадик. Ажойиб таассуротлар. Қизиқиш жуда юқори. Ўзига хос дунёқарашга эга иқтидорли ёшларимиз билан ҳамсуҳбат бўлиш жуда ёқди. Ҳар бир вилоятда ўзгача кутиб олишлар кишини завқлантиради. Гарчи машғулотларга бироз халақит қилган бўлса-да, биз билан учрашишни ният қилган ёшларимизни кўриб, барчаси унутилди. Аксинча, янада кучимизга куч қўшди. Қолаверса, элимиз суйган санъаткорлар ва актёрлар билан ушбу сафар мобайнида қадрдон бўлиб кетдим. Шахсан Абдухалил Мингноров, Ҳамид Тошпўлатов, Озодбек Назарбековлар инсон сифатида ҳам яхши таассурот қолдирди.

Дилда қолган армони

Биринчи Президентимиз билан учрашув армон бўлиб қолди. Руҳлари шод бўлсин! Ишонасизми, бу инсон билан учрашишни 20 йил кутгандим ахир. Ўз қўллари билан таб­риклашини жуда хоҳлаган эдим. У кишидан жуда миннатдормиз. Ўйлайманки, юртимизнинг ҳар бир ёшининг қалбида Ислом Каримов мангу яшайди ва у бошлаб берган шарафли йўлни давом эттиради. Биз ҳеч кимдан кам эмаслигимизни, аксинча, устунлигимизни ҳар доим исботлайверамиз.

Токио-2020 ҳақида

Ушбу Олимпиадага тайёргарликни бошлаб юборганмиз, десам муболаға бўлмас. Тўғрироғи, шахсан мен ўзим учун бошлаганман. Расман эса, январ ойида тайёргарлик жараёнларига киришамиз. Бу йил ҳисобидан мусобақаларда иштирок этмайман. Кейинги йили эса, Осиё ва жаҳон чемпионатлари бор. Токиода бироз юқори вазнда иштирок этишни мўлжаллаб турибман. Насиб қилса, яхши натижаларни қайд эта оламан. Ниятимдан қайтиш истагим йўқ.


Аҳмадбек Эшматов тайёрлади, “News Arena” газетасининг 27-сонидан (2016 йил) олинди


Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 ноя 10:43:43
Муҳаммадзиё
Омад!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг